Ўзбекистонда техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш рақамлаштирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, вазирлик тизимида барча жараёнлар рақамлаштирилиб, абитуриентлар ва талабаларга қулай шароитлар яратилмоқда. 2022 йилда Давлат тест марказининг махсус платформасидан кундузги, сиртқи, кечки ҳамда дуал таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган ва биринчи босқичга тавсия этилган техникум ва коллеж ўқувчиларига тўлов-шартнома бериш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди.
Энди ўқувчилар тўлов-шартномаларни электрон шаклда ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин. Бунинг учун вазирликнинг prof-kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани юклаб олиш талаб этилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)