Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёда туғилган чақалоқ Самарқандда йўқолганди. Бош прокуратура чақалоқ изидан тушилганини маълум қилди. Тошкентда эса амалдорлар учун қурилган бино машмашасининг иси чиқди. «Дарё» якунланган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини эсга олишда давом этади.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган чақалоқ даволаниш учун Самарқанд шаҳридаги шифохонага олиб борилгани ва шифохонада дом-даракциз йўқолгани хабар берилганди. «Дарё»га бу ҳақда такроран мурожаат қилган эр-хотин фарзандининг йўқолиши билан боғлиқ жараён ими-жимида ёпилиб кетаётганини, Самарқанд шаҳар ИИБ, Тергов бўлими ишни ёпганини маълум қилганди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шундан сўнг воқеага муносабат билдирган Бош прокуратура ҳолат назоратга олинганини, тез орада қўшимча маълумот берилишини билдирди. Ва кўп ўтмай Самарқанд шаҳар ИИБ Тергов бўлимининг дастлабки хулосаси етарлича ўрганилмай чиқарилганини, шу сабаб дастлабки тергов хулосаси бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.

Якунланган ҳафтада спиртли ичимлик сабаб қашқадарёлик директор ишидан айрилган бўлса, Тошкентда 4 нафар киши спритли ичимликдан заҳарланиш оқибатида вафот этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Чироқчи туманидаги 67-мактаб директори мактаб қоровулхонасида ҳамкасблари билан спиртли ичимлик истеъмол қилгани айтилган видео тарқалгач, директор гарчи шиша идишдаги спиртли ичимлик эканини инкор этса-да, ўз хоҳиши билан ариза ёзди ва лавозимидан олинди. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида эса спиртли ичимлик истеъмол қилган 3 нафар эркак ва бир аёл заҳарланиш ортидан вафот этди.

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 50 минг нафар аҳоли фойдаланиши кўзда тутилган ер ости йўли қурилишининг тўхтаб қолиши жамоатчилик, хусусан журналист ва блогерлар муҳокамасига сабаб бўлди. Мазкур вазият ҳақида батафсил ахборот беришга уринган Тошкент вилояти ҳокимлиги Зангиота туманида матбуот анжумани ташкил қилиб, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Фото: Нозим Абдулла

Фото: Нозим Абдулла

Унда сўз олган ер ости йўли қурилиши буюртмачилари қурилиш ишлари «снос» муаммолари сабаб тўхтаб қолганини айтган бўлса, ҳокимлик хусусан Тошкент вилояти масъуллари буни инкор этди. Ҳокимлик масъулининг сўзига кўра, ҳақиқатдан ҳам «снос» муаммоси бор, бироқ, буюртмачилар айнан қайси муаммо уларнинг ишига тўсқинлик қилаётганини аниқ айтса, муаммони бартараф этиб, қурилиш ишлари давом этишига имконият яратиб беришини билдирди. Буюртмачилар ва масъуллар фикрини тинглаган аҳоли, шунингдек маҳаллий Кенгаш депутати ҳудудда 13 миллиард сўмлик иш бажарилганига ишонмаслигини таъкидлади.

Қурилиш жараёнлари билан боғлиқ ажабтовур воқеалар пойтахтда ҳам содир бўлгани, мансабдорлар биносини таъмирлаган қурувчилар олти ойдан бери иш ҳақини ололмай сарсон бўлаётгани маълум бўлди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бу ҳақда «Дарё»га мурожаат қилган қурувчилар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маъмурий биносини таъмирлаганини, сал кам 600 миллион сўмлик иш ҳақини ололмай сарсон бўлаётганини айтди.

Бино таъмирида 40 нафарга яқин қурувчини ишлатган қурувчи Жасур Намозов «Биз пешона теримиз ҳақини сўраяпмиз. Бу бинода ишлайман деб келганлар оиласи учун, бола-чақасини боқиш учун Тошкентга келиб ишлаган. Улар ана шу ҳақини сўраяпти», — деди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда