Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида уйланишини айтиб, қизнинг 100 миллион сўмлик буюмларини ўзлаштирган йигитга жиноят иши қўзғатилди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, туманнинг «Қўрғон» маҳалласида яшовчи қиз бу ҳақда 5 октябрь куни ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда шу туманда яшовчи йигит 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 миллион сўмлик нарса буюмларини ўзлаштириб кетганини билдирган.
Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)