Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Россиядан Қозоғистонга кириш пунктларида юзага келган тирбандликлар акс этган видеолар билан бўлишмоқда, деб ёзади Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Хусусан, бундай ҳолатлар Ғарбий Қозоғистон  вилоятидаги Маштаково—Сирим чегардан ўтиш йўлида, Россиянинг Озинки қишлоғи яқинидаги шу вилоятга кириладиган яна бир пунктда, Троиск шаҳрида қайд этилган.

Машиналардан иборат бир неча километрлик навбатлар юзага келган ва одамлар ўн соатлаб навбат кутмоқда. Баъзилар эса чегарани пиёда кесиб ўтмоқда.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

Қозоғистон расмийлари ушбу вазият юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Бундан ташқари, Россиянинг Грузия билан чегарасида ҳам ўз мамлакатини тарк этиш истагида бўлган россияликларнинг автомобилларидан иборат тиқилинч юзага келган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари воқеа жойидан олинган видеолар билан бўлишмоқда.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. «Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади.

Шундан кейин Россияда сафарбарлик эълон қилинишига қарши «Change.org» сайтига жойланган петицияни ўн минглаб одам имзолади.

Сафарбарлик эълон қилинганидан кейин бир неча дақиқалар ичида Москвадан Истанбулга, Тбилисига ва Ереванга тўғридан-тўғри рейслар учун чипталар тўлиқ сотилиб кетган. Шунингдек, Москвадан Тошкентга рейслар чипталари ҳам қолмаган.

ОАВлар эслатишича, «Россия Федерациясида сафарбарликка тайёргарлик кўриш ва сафарбарлик тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, ҳарбий ҳисобда турган фуқаролар яшаш жойидан ҳарбий комиссариатлар рухсатисиз чиқиб кетиши тақиқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Бразилия Жанубий Кореяга қарши, Португалия эса Швейцария билан баҳс олиб боради. ЖЧ—2022 нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди
Маҳаллий
Мирободда энг қиммат: Тошкентда ноябрь ойи учун уйлар нархи таҳлил қилинди
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди