Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йил январь—июнь ойларига кўра саноат ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берди.
Январь—июнь ойларига кўра Ўзбекистонда 160 100 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Июнь ойида ишлаб чиқариш кўрсаткичи 33 мингдан ошиқ бўлди.
Жумладан, йил бошидан бери 49,3 минг дона Cobalt ишлаб чиқарилган ва ўтган йилининг шу даврига нисбатан ўсиш 55,4 фоиз бўлган.
Nexia ишлаб чиқариш 9,7 фоизга камайган ва 12,5 минг дона бўлган.
Gentra ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўпроқ ишлаб чиқарилмоқда. 2022 йилнинг январь—май ойларига кўра 45 мингга яқин бу турдаги енги автомобиль ишлаб чиқарилган.
Май ойида 9,5 мингга яқин Gentra ва 10 мингга яқин Cobalt ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари йил бошидан бери 7,5 минг дона Spark (24 фоизга ошган), 9,8 мингта махсус енгил автомобиллар (58,3 фоизга ошган) ва 35,8 минг дона Damas (24,7 фоизга ошган) ишлаб чиқарилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импортини 3 баробарга камайтиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)