Дирекция олдидаги мажбуриятни бажармаганлиги учун 40 га яқин компания IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Низом талабларини бажармаган резидентлар IT Park резиденти мақомидан маҳрум этилади, солиқ имтиёзлари эса бекор қилиниб белгиланган тартибда Давлат бюджетига тўлаш мажбуриятлари тикланади.
Бундан ташқари, 79 компанияга аудиторлик хулосаси белгиланган шаклда тақдим этилмаса, IT Park резиденти мақомидан маҳрум этиш бўйича хабарнома юборилди.
IT Park резиденти мақоми маълум афзалликларни беради. Хусусан, резидент компаниялар 2028 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек, ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилган.
Шу билан бирга, иш ҳақи даромадидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 7,5 фоиз миқдоридаги ягона ставка бўйича солиққа тортилади.
Бугунги кунда IT Park резидентлари сони 707 та компанияни ташкил этади.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги ташкил этилган чет эл IT компаниялари сони кескин ошаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)