Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар кўчасидаги ер кимошди савдосида сотилди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўйилган эди. 3 сотих ерда ошхона, кафе ва савдо уйлари қуриш мумкин.
Аукционга қўйилган ернинг бошланғич баҳоси — 227,5 млн сўм эди. Савдолар 15 июль куни 10:00 да ўтказилди ва ер 2,8 млрд сўмга сотилди.
Ғолиб сифатида Алматов Отабек Алишерович кўрсатилган.
Аввалроқ Тошкентдаги 3 хонали уй МИБ томонидан 1,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)