Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 25 май, битирув кунида акасининг машинасини ҳайдаб юрган мактаб ўқувчиси аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида ЙПХ ходимлари томонидан Lacetti автомашинасига тўхташ ишораси кўрсатилган. Ҳайдовчи талабга бўйсунмай, тўхтамай ҳаракатланган. Машина мажбурий тўхтатилганда ҳайдовчи вояга етмаган мактаб ўқувчиси экани, машина бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлган. Унга машинани акаси бергани аниқланган.

Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади