Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йили бошига жами олий таълим ташкилотлари сони 154 тани ташкил этиб, уларда 808,4 минг нафар талаба таҳсил олмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шундан 439,4 минг нафарини йигитлар, 369 минг нафарини қизлар ташкил этади.
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ЮНЕСКОнинг Статистика институти маълумотларига кўра, 53 минг нафар ўзбекистонлик талаба хорижда таҳсил олмоқда. Ўзбекистонга чегарадош ва айрим МДҲ мамлакатлари бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:
- Қозоғистон – 89,3 минг нафар;
- Украина – 77,6 минг нафар;
- Туркманистон – 63,6 минг нафар;
- Ўзбекистон – 53 минг нафар;
- Россия – 48,2 минг нафар;
- Афғонистон – 31,5 минг нафар;
- Тожикистон – 27,6 минг нафар;
- Беларусь – 23 минг нафар;
- Қирғизистон – 13 минг нафар.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилда барча олий таълим ташкилотларини битирган талабалар сони 103,9 минг нафарни ташкил этганди.
Изоҳ (0)