• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муҳожирликдан машҳурликка: 11 ёшида модель, 16 ёшида актриса бўлишга эришган, уч қизнинг онаси Милла Йовович 46 ёшда (фото)

    Актриса ва модель Милла Йовович 2021 йил 17 декабрь куни 46 ёшни қарши олди.

    Фото: Pinterest

    Милла Йововичнинг биографияси

    Славян миллатига мансуб америкалик актриса ота-онаси билан болалигида Совет Иттифоқидан АҚШга кўчиб борган. У жуда ёшлигидан танила бошлади ва «Бешинчи унсур», «Апокалипсис», «Ультрабинафша» ва «Resident Evil» фильмларида суратга тушгач, бутун дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Йовович актёрлик соҳасида, шунингдек, модель ва қўшиқчи сифатида ҳам ўзини кўрсата олди. У фаол ҳаёт тарзини олиб боради ва Голливуддаги энг талабгир актрисалардан бири.

    Эрта болалик

    Фото: «Uznayvse.ru»

    Милла Йовович, ҳақиқий исми – Милица Богдановна Йовович 1975 йилда Совет Иттифоқида, Украинанинг пойтахти Киевда туғилган. Унинг отаси Богдан Йововичнинг келиб чиқиши серб бўлиб, СССР олий ўқув юртларида хорижий талабаларни ўқитиш дастури бўйича шифокор сифатида ўқиган бир пайтда онаси билан учрашган. Онаси Галина Логинова ВГИКни тугатиб, Довженко номидаги киностудияда ишлаган. Талабалик чоғида у Анатолий Ивановнинг Совет давридаги машҳур асари — «Тушда соялар сўнади» фильмининг телевизион версиясида рол ўйнаган. Милла Йовович болалигида оилавий ҳаёти яхши эмасди, чунки отаси рухсатнома ололмагани учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган. Ўша даврда чет эл фуқароси билан турмуш қуриш кўплаб муаммоларга олиб келган. Милланинг онаси КГБ назорати остида бўлиб, уни ҳеч ким суратга тушишга таклиф қилмади. Яхши иш топа олмаган ва биргаликда яшамаган ота-она шундан сўнг кўчиб кетишга қарор қилган.

    Биринчи синов

    Фото: Pinterest

    Милла 5 ёшга тўлганда унинг оиласи аввал Лондонга, кейин эса Америкага кўчиб кетди. Улар Лос-Анжелесга жойлашди, аммо муваффақиятга эришиш ҳақидаги ёрқин орзулари тезда барбод бўлди. Отаси шифокорлик гувоҳномасини ололмади, онаси эса талаффузи ва катта рақобат туфайли фильмларда рол ўйнай олмади. Богдан Йовович сохта тиббий суғурта қилгани учун узоқ муддатга қамалгач, вазият янада оғирлашди. Милланинг мактабда ўқиган йиллари ҳам яхши эмасди: синфдошлари уни қабул қилмади, кўпчилик СССРдан келган муҳожирларга душманлик кўзи билан қарар эди.

    Милла Йовович ва унинг ота-онаси

    Милла Йовович ва унинг ота-онаси
    Фото: Pinterest

    Улғайиш

    Фото: Pinterest

    Нотўкис оила ва мактабдаги ноқулай муҳитда бўлган Милла ўзини заиф, баъзан эса ёлғиз ҳис қиларди. Ёлғиз қолиб, орзуларига фақат меҳнат билан эришиш мумкинлигини англаган Милланинг онаси мусиқа, балет ва актёрлик сабоқларига қатнай бошлаган қизининг ўсишига бор вақтини ва пулини сарфлади. Галина қизи учун фотосессия ташкил қилишни бошлади. Бунинг учун улар суратларини олиш, сураткашлар билан учрашиш ва келишув учун турли шаҳарлар бўйлаб кўп вақтларини машинада ўтказишлари керак эди.

    Милла ва унинг омаси Галина Логинова

    Милла ва унинг омаси Галина Логинова
    Фото: Pinterest

    Машинада ўсмир қиз уй вазифасини бажариши, ухлаши ва макияжни амалга ошириши керак эди. Милла Йовович ва унинг онаси Галина тинмай қизи учун янги имкониятлар ва шартномаларни излади, шу билан бирга, она продюсер, ўқитувчи ва ижодий раҳбар ролини бажарди. У қизининг исмини ўзгартирди, исм инглиз тилида янада уйғунроқ бўлиши учун иккинчи «л» ҳарфини қўшди. Милла ўзининг ярим россиялик эканини таъкидлаб, журналистларга ўз онасидан ирода ва қатъиятни олганини, ва шу билан бирга, ўзини назорат қила олмаслиги характерининг энг ёмон қисми эканлигини айтиб ўтган.

    Фото: Pinterest

    Иш ва ўқиш билан машғул бўлиш, мураккаб характер ва ўсмирлик даври ёш Йововичнинг қийин вазиятларини ўз ичига олган. Пул топишни ва молиявий жиҳатдан мустақил бўлишни бошлаган Милла 16 ёшида уйни тарк этди, спиртли ичимликлар ва марихуанани қабул қила бошлади.

    Фотомоделлик карьераси

    Фото: Pinterest

    Милланинг биринчи сурати Италиянинг Lei мода журналида пайдо бўлди. Муҳаррирлар унинг атиги 11 ёшда эканлигини билиб, дастлаб расмни чоп этишдан бош тортишди, аммо сураткаш Ричард Аведон уларга ультиматум қўйди. Милланинг гўзаллиги унга тез-тез суратга тушишига ёрдам берди. Бўлажак модель билан биринчи шартнома унинг 12 ёшида имзоланган ва у Revlon, Hugo Boss ва Calvin Klein’нинг реклама роликларида суратга тушишдан кунига 3 минг доллар ишлаб топишни бошлаган.

    Фото: Pinterest

    Йововичнинг суратлари Cosmopolitan, The Face, Vogue каби юздан ортиқ машҳур мода журналларида чоп этилган. Йиллар давомида у мода ва парфюмерия брендлари маҳсулотларини намойиш этди ва L’Oreal учун эксклюзив модель бўлишда давом этмоқда.

    Актрисалик карьераси

    Фото: Pinterest

    Мода оламидаги муваффақиятлар ортидан Йовович «Катмандуга тунги поезд» (1988) фильмида дебют қилди ва фильмнинг давоми бўлган «Ҳаворанг лагунага қайтиш»дан сўнг машҳурликка эришди. Ричард Линклейтер Милланинг «Ҳузур ва саросимада» (Dazed and confused) (1993) фильмидаги иштироки билан боғлиқ деярли барча саҳналарни кесиб ташлагач, у фильмларда ишлашдан танаффус олишга қарор қилди ва Люк Бессоннинг «Бешинчи унсур» янги фантастик блокбастерида суратга тушиш таклифидан сўнг қайтиб келди.

    Фото: Pinterest

    «Бешинчи унсур» фильмидаги ўзга сайёралик Лилу роли Йововичнинг карьерасида алоҳида ўрин эгаллади ва уни Голливуд юлдузларининг энг юқори тоифасига кўтарди. Икки йил ўтгач, у ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Бессоннинг жанговар фильмидаги жангчи Жоан д’Арк образининг янги талқинини тақдим этди. Берлин кинофестивалининг ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдирланган Вим Вендерснинг «Миллион долларлик меҳмонхона» (2000) фильмида Милла Мел Гибсон билан биргаликда рол ижро этди. Кейинчалик у Бен Стиллер, Адриан Бродй, Роберт Де Ниро ва Эдвард Нортон каби актёрлар билан турли фильмларда суратга тушди. Милла Йовович Пол У. Андерсон – унинг ҳозирги турмуш ўртоғининг «Resident Evil» ва унинг бешта давомий фильмида суратга тушиш орқали ўзининг навбатдаги омадли чиптасини қўлга киритди. Жангчи ва жасур қиз Йововичнинг актёрлик карьерасидаги асосий образлардан бирига айланди.

    Милла Йововичнинг шахсий ҳаёти

    Милла Йовович ва Шон Эндрюс

    Милла Йовович ва Шон Эндрюс
    Фото: Pinterest

    Йовович 16 ёшида ўзининг «Ҳузур ва саросимада» (Dazed and confused) фильмидаги ҳамкасби 21 ёшли Шон Эндрюсни севиб қолди ва бир неча кундан сўнг онасининг розилигисиз унга турмушга чиқди. Онанинг саъй-ҳаракатлари ва Милланинг ўзини англаши туфайли уларнинг никоҳи тезда бекор қилинди.

    Милла Йовович ва Люк Бессон

    Милла Йовович ва Люк Бессон
    Фото: Pinterest

    У 1997 йилда машҳур француз режиссёри Люк Бессон билан турмуш қурди, аммо 1999 йилда эр-хотин ажрашиш учун ариза берди.

    Милла Йовович ва Пол Андерсон

    Милла Йовович ва Пол Андерсон
    Фото: Pinterest

    Сўнгра Милла режиссёр Пол Андерсон билан оила қурди. 2002 йилда «Resident Evil» фильмини суратга олиш майдончасида танишиб, 7 йилдан кейин турмуш қурди. Икки фарзанддан кейин 2020 йил февраль ойида Милла учинчи марта она бўлди.

    https://www.instagram.com/p/B8HZxNKneEq/?utm_source=ig_web_copy_link

    У учинчи қизининг исмини Ошин Ларк Эллиот Йовович-Андерсон деб қўйди, Ошин уэлсликлар орасида эркакларнинг исмидир. Милла барча бўш вақтини оиласи билан ўтказади, болаларни тарбиялашни ота-оналарнинг асосий вазифаси деб билади, кўп ўқийди ва спорт билан шуғулланади. Шунингдек, актриса болаларига рус тилини ўргатиш билан бирга, рус маданияти билан ҳам таништиради. Милла Йовович 2020 йил бошидаги ёқимли муаммоларнинг янги тўлқини туфайли янги куч билан ишга қайтиш учун қисқа таътил олди.

    Мавзуга доир:

    • Юлдузларнинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)
    • Карьерасини моделликдан бошлаган машҳур актрисалар (фото)
    • Асл исмини кўпчилик билмайдиган жаҳон юлдузлари (фото)

    18.12.2021, 19:51   Изоҳ (0)   27175
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Полициячи» Нургул Ешилчай, мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлган Жан Яман. Турк киноси янгиликлари

    18.12.2021, 17:48

    Жулия Робертс, Рианна, Роналду ва ўзини катта маблағга суғурта қилдирган бошқа машҳурлар (фото)

    17.12.2021, 19:40

    Замонанинг энг машҳур супермоделлари: уларнинг даромади қанча?

    17.12.2021, 16:24

    Турк актёри Бурак Ўзчивит PUBG ўйинининг қаҳрамонига айланади

    17.12.2021, 12:09

    Instagram: Йигитали Мамажонов Тошкентда меҳмонхонасини очди, Баҳора Арслоновага машина совға қилишди, Шаҳло Рустамова оиласида жудолик

    16.12.2021, 22:27

    Тиғиз кун тартибига қарамай фарзандлари учун ҳам вақт ажрата оладиган машҳур оталар (фото)

    16.12.2021, 10:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    Миграция агентлиги Кореяга сохта ишга юбориш жинояти фош этилгач, Сеулдаги ходимларини янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.