Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Арканзас, Иллинойс, Кентукки ва Теннеси штатлари ҳудудларида торнадо кузатилди. Табиий офат оқибатида Кентукки штатида камида 74 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда штат губернатори Энди Беширга таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Ҳозирда биз Кентукки штатида 74 кишидан айрилдик. Биз қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотирдамиз. Айни вақтда Кентуккининг 109 фуқароси бедарак йўқолганлар сафида», — дея аниқлик киритади штат раҳбари.

Шунингдек, Бешир штатида бедарак йўқолгани айтилган фуқаролар сони аслида бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган. Унинг таъкидлашича, табиий офат 360 километр давомида кучсизланмаган ва Кентуккининг 120 та округига талафот етказган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида АҚШ шарқига ёпирилган бўронли шамол сабаб юз минглаб уйлар электрсиз қолган, мартда АҚШда содир бўлган торнадо юзлаб уйларга зарар етказганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар