«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:59, 24.09.2021 15391

Сабзавотлар қўшиб мазали омлет тайёрланг

Нонушта учун тез ва осон тайёр бўладиган егулик рецептини тақдим қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқча — 1 дона;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • помидор — 1 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • туз, зираворлар;
  • тухум — 4 дона.

Тайёрланиш жараёни

  • Қовоқчани унга катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
  • Булғори қалампирини сомонча, пиёзни ярим думалоқ, помидорни эса учбурчак шаклда тўғранг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада қовоқчани қовуриб олинг.
  • Пиёз ва булғори қалампирини қўшинг.
  • Алоҳида идишга тухум чақиб туз сепинг. Санчқи билан яхшилаб аралаштиринг.
  • Устидан тухумли аралашмани қуйинг.
  • Помидор териб чиқинг.
  • Қуритилган райҳон билан безанг.
  • Қопқоғини ёпиб 5-7 дақиқа пиширинг.

Ёқимли иштаҳа!