Ушбу бўтқа витаминларга бой бўлиши билан бирга, нонушта ҳамда тушлик учун ажойиб танлов.
Керакли маҳсулотлар:
- думалоқ донли гуруч – 150 грамм;
- қовоқ – 700-900 грамм;
- сув – 1 литр;
- туз ва шакар.
- Гуруч яхшилаб ювилиб, сувда 1-3 соат ёки 1 кеча ивитишга қўйилади.
- Қовоқ тозаланиб, ўрта бўлакларга бўлинади. 1 литр сув қуйилиб, юмшагунга қадар қайнатилади.
- Қовоқ пишгач, блендер ёрдамида майдаланади.
- Гуруч ҳам сувдан олиниб, блендер ёрдамида аралаштирилади.
- Гуруч қовоқ билан аралаштирилади ва 5 дақиқа давомида қайнатиб олинади. Туз ва шакар қўшилгандан сўнг, гуруч юмшоқ бўлиши учун яна 5-8 дақиқага паст оловда қолдирилади.
Изоҳ (0)