Витаминларга бой ва мазали смузини фарзандларингиз учун тайёрлаб беринг.
Керакли маҳсулотлар:
- исмалоқ — 1 стакан;
- дамланган чой (кўк ёки қора) — 1 стакан;
- кокос сути — 1 стакан;
- нок — 1 дона;
- олма — 1 дона;
- қуритилган хурмо — 2 дона;
- майдаланган долчин — 1 чой қошиқ;
- занжабил;
- кардамон.
- Исмалоқ, чой ва кокосли сутни қўшиб блендерда аралаштиринг.
- Олма ва нокни бўлакларга бўлинг.
- Исмалоқли аралашмага мевалар ва бошқа маҳсулотларни қўшиб яна блендерда аралаштиринг.
- Оловга қўйиб бироз иситиб олинг ёки микротўлқинли печга қўйинг.
Изоҳ (0)