Куз фасли келиши билан қовоқли таомлар дастурхондан жой олади. Ушбу таом қовоқ, гўшт ва картошка билан уйғунликдаги ажойиб таъмни ҳосил қилади.
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти – 400 грамм;
- картошка – 5 дона;
- қовоқ – 300 грамм;
- пиёз – 1 дона;
- ўсимлик ёғи – 2-3 ош қошиқ;
- сув – 250 мл;
- сариёғ – 80 грамм;
- туз ва зираворлар.
- Гўшт, картошка ва қовоқ ўртача бўлакларга бўлинади. Пиёз ва сабзи эса майда тўғралади.
- Товада ёғ ўрта оловда қиздирилиб, мол гўшти 5-8 дақиқа қовуриб олинади. Сўнгра алоҳида идишга олинади.
- Яна товада картошка, пиёз ва сабзи ҳам 5-8 дақиқа қовурилади. Агар керак бўлса, бироз ёғ қўшилади.
- Кўзага аввал гўшт солинади ва туз ҳамда зираворлар сепилади.
- Устидан пиёз, сабзи ва картошка солиниб, бироз туз сепилади. Кўзага сув қуйилади ва қопқоғи ёпилади.
- Кўзалар 180 даража печда 1 соат 40 дақиқа давомида қайнатилади.
Изоҳ (0)