Нонушта учун тез ва осон тайёр бўладиган егулик рецептини тақдим қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча — 1 дона;
- булғори қалампири — 1 дона;
- помидор — 1 дона;
- пиёз — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- туз, зираворлар;
- тухум — 4 дона.
- Қовоқчани унга катта бўлмаган бўлакларга бўлинг.
- Булғори қалампирини сомонча, пиёзни ярим думалоқ, помидорни эса учбурчак шаклда тўғранг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада қовоқчани қовуриб олинг.
- Пиёз ва булғори қалампирини қўшинг.
- Алоҳида идишга тухум чақиб туз сепинг. Санчқи билан яхшилаб аралаштиринг.
- Устидан тухумли аралашмани қуйинг.
- Помидор териб чиқинг.
- Қуритилган райҳон билан безанг.
- Қопқоғини ёпиб 5-7 дақиқа пиширинг.
Изоҳ (0)