24 август куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Намибиянинг Этоша миллий қўриқхонасида яшовчи икки жирафа ўртасидаги зебра боласи.

Фото: Legion Media

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида қуёш чиқишини томоша қилаётган маҳаллий сайёҳлар.

Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева

Бангладешдаги қишлоқ аҳолиси кичик қайиқлар билан пушти нилфия гулларини йиғиб, уйга қайтмоқда. Одатда гуллар эрталабдан пешингача бўлган вақтда терилади.

Фото: Legion Media

Хитойдаги тузли сув ҳавзасида хом тузни белкурак ёрдами билан олаётган ишчилар.

Фото: Getty Images

Токиода Паралимпия ўйинлари расмий равишда бошланди.

Фото: Getty Images

Афғонистондан 260 нафар одамни эвакуация қилган самолёт Испаниянинг Торреҳон авиабазасига етиб келди.

Фото: «ТАСС»

Москва ҳайвонот боғидаги капибара.

Фото: «ТАСС»

Туркияда Малазгирт жангининг 950 йиллиги нишонланмоқда. 1071 йил 26 август куни Византия императори Роман IV Диоген ва Салжуқий султони Султон Алп Арслон Малазгирт текисликларида тўқнаш келди. Ушбу жангда Султон Алп Арслоннинг қўли баланд келди ва мусулмон туркларга Онадўли эшикларини очиб берди.

Фото: Getty Images

Кобулнинг Ҳамид Карзай халқаро аэропортидаги америкалик ҳарбий ва маҳаллий аҳоли.

Фото: «ТАСС»

Болтиқ денгизида елканли сёрфинг билан шуғулланаётган аёл.

Фото: EPA

Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Жоукери боғида содир бўлган ёнғин оқибатида боғнинг 80 фоизга яқин қисми вайрон бўлди.

Фото: Getty Images

«Генри» тропик тўфони АҚШнинг шарқий соҳилига етиб келди. Суратда: Сув тошқинидан зарар кўрган Нью-Жерси.

Фото: Getty Images

Исроил билан чегарадагин Эрез пунктининг Фаластин томонида Ғазо қамалини тўхтатишга чақирилган норозилик намойиши пайтида болалар томонидан учирилган шарлар.

Фото: Getty Images

Хитойда июль ойидан бери биринчи марта коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмади.

Фото: Getty Images

Кобул халқаро аэропортида эвакуация жараёни.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Мэн штатида «Генри» тўфони вақтида ўз оиласини машинасида кутаётган қизча.

Фото: Shutterstock

Украина Мустақиллик кунини ҳарбий парад билан нишонламоқда.

Фото: EPA

Хитойдаги доривор ўсимликлар бозорида сотилаётган женьшень илдизи.

Фото: AFP

Англиянинг «Уипснайд» ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг йиллик инвентаризацияси ўтказилди.

Фото: PA

Extinction Rebellion эко фаоллари Лондон марказида норозилик намойиши ўтказди.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: