Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухорода талабанинг ўқишини сиртқи бўлимга кўчириб бериш учун 500 доллар сўраган декан ўринбосари қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Бухоро муҳандислик-технология институти факультет декани ўринбосари институтнинг 1-босқич талабаси Х.нинг ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари орқали унинг ўқишини кундузги бўлимдан сиртқи бўлимга кўчириб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Бунинг эвазига у 500 АҚШ доллари талаб қилган ва олдиндан 300 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда Тошкент тиббиёт академиясига 7 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган хусусий ўқув маркази раҳбари ушлангани, Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш учун икки кишидан 9 минг доллар олган яна бир шахс қўлга олингани, Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 25 млн сўм талаб қилган ассистент ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар