29 июнь куни Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг мамлакатга келтирилган 6-партияси ҳисобланади, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Бундан олдин
- 27 мартда — 1 миллион доза,
- 27 апрелда — 1 миллион доза,
- 18 майда — 1 миллион доза,
- 19 майда — 500 минг доза,
- 10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган эди.
Таъкидланишича, 30 июнь куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцина бўлиб, Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари томонидан яратилган, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Вакцинанинг клиник тадқиқотлари ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда олиб борилган.
Изоҳ (0)