• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Йиғлатадиган китоб», миллатчилик руҳи сақланиб қолган венгерлар ва воз кечилган грантлар. Будапештда ўқиётган ўзбекистонлик Шириной Рўзиматова ҳикояси

    «Дарё» «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси доирасида хорижда ўқиётган, меҳнат фаолиятини олиб бораётган юртдошларимизнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — Венгриядаги Business School’да магистаратурада таҳсил олаётган Шириной Рўзиматова.

    Шириной Рўзиматова 26 ёшда. Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 2019 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Инглиз, рус ва немис тилларини билади.

    Айни пайтда Будапешт Бизнес мактабининг Халқаро иқтисодиёт ва бизнес йўналишида таҳсил олмоқда.

    Болалигим бошқа болалар каби ўтмаган

    Муваффақиятли инсонларга кўпчилик ҳавас қилади. Аммо улар шу кунга қадар қанча қийинчиликларни, машаққатли кунларни енгиб ўтгани фақат ўзига ва яқинларига аёндир.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Болалигим бошқа болалар каби ўтмаган. Оилавий анъанамизга кўра, ҳар бир фарзанд бирор-бир чолғу асбобини чала олиши, спорт билан шуғулланиши ва камида иккита хорижий тилни мукаммал билиши керак эди. Шунинг учун ота-онам акам иккимизнинг бир дақиқа вақтимизни ҳам беҳуда ўтказишга йўл қўймаган. Онам бизни доим ҳар хил тўгаракларга: мусиқа мактаби, спорт ва ундан ҳам вақтимиз ортиб қолса, рассомчиликка олиб борарди.

    Биринчи инглиз тили ўқитувчимиз ҳам онам бўлган. Инглиз тилини ўргатиш учун ўзлари ҳам тил ўрганганлар. Ёш эдик. Дарс қилиш ёқмасди. Машқларни бажаролмасдан йиғлаб ўтирган пайтларимиз кўп бўлган. Шунинг учун инглиз тили китобини (Валентина Скултенинг «Английский язик для детей» китоби) «йиғлатадиган китоб» деб атардик. Баъзида дарс қилишдан қочиб, уни яшириб қўярдик. Аммо онам китобни топиб, бизни мажбурлаб бўлса ҳам, ўқитарди.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Ўзимга нисбатан ишончим баланд бўлмаган

    Болаликдан хорижий тилларни яхши билганим боис четда таҳсил олишни орзу қилардим. Бироқ очиғини айтсам, ўзимга нисбатан ишончим баланд эмаслиги учун четга кетгани қўрққанман.

    Лицейни битириб, «Дипломатия»га ҳужжатларимни топширганман ва шартнома асосида қабул қилинганман.

    Ўқиш давомида четда ўқиётган талабалар билан суҳбатлашиб, истагим яна кучайган.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Бундан ташқари, 2019 йилда IСWI (талабалар ҳафталиги)га full scholarship ютиб, Германияга борганман. Дастурда қатнашишим, қолаверса, Германияга ташрифим менинг ҳаётимда катта бурилиш ясаган. Шундан кейин Европада ўқишимга йўл очилган. Магистратурани, албатта, хорижда ўқийман деб олдимга мақсад қилиб қўйганман.

    Нима учун айнан Венгрия?

    Учинчи босқичлигимдан астойдил ҳаракатимни бошладим. Дастлаб «Grantlar.uz» ва Facebook’даги турли саҳифалардан хориждаги университетлар ва грантлар ҳақида маълумот тўпладим. Қолаверса, четда ўқиётган юртдошларимиздан кириш жараёнлари, ўқиш ва яшаш шароитлари ҳақида маслаҳат олдим.

    Менга маъқул келган университетларнинг аксарияти Европанинг турли давлатларида жойлашган эди. Яшаш харажатлари пастлиги ва хавфсизлиги сабаб Венгрияни танладим. 2020 йил январь ойида Stipendium Hungaricum грантига ҳужжатларни топширдим.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Ҳар йили 5000 дан ортиқ ёшлар Hungaricum scholarship’ини ютиб олади

    Stipendium Hungaricum бу Венгрия ҳукумати томонидан бериладиган scholarship ҳисобланади. Грант дастури 2013 йилдан буён ҳар йили 80 давлатдан 5000 дан ортиқ бакалавр, магистр ва докторантлар учун берилади. Scholarship’нинг афзалликлари жуда кўп. Масалан, дастур деярли барча харажатларимни қоплаб бергани учун мен молиявий тарафдан хавотир олмай, бор эътиборимни ўқишга қаратаман.

    Яна бир қулай тарафи — ҳужжат топшираётиб, сиз ўқишни истаган университетларингизни (максимум 2 та) кўрсатиб ўтасиз. Дастлабки босқичда сизнинг ҳужжатларингиз маъқул келса, улар автоматик тарзда сиз танлаган университетларга кўриб чиқиш учун жўнатилади. Яъни грантга алоҳида ва танлаган университетингизга алоҳида ҳужжат топширишингиз шарт эмас.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Мен ЖИДУда халқаро иқтисодий муносабатлар факультетида ўқиганим учун магистратурада ҳам худди шу йўналишда таҳсил олишни истадим. Шунинг учун Budapest Business School ва Corvinus University’ни кўрсатдим.

    Иккала университетга ҳам кириш имтиҳонлари апрель ойида икки босқичда — ёзма ва интервью тарзида бўлиб ўтган. Май ойида эса барча имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, иккала университетга ҳам қабул қилинганлик хатини олдим.

    Охирги босқич Stipendium Hungaricum’нинг якуний натижасини кутиш қолган эди. Чунки сиз танлаган университетларингизга қабул қилинсангиз-да, бу сиз ўша грантни қўлга киритдингиз дегани эмас эди.

    Хуллас, июль ойининг бошида охирги натижа эълон қилинди ва мен Stipendium Hungaricum’нинг 2020 йилги соҳибасига айландим. Ҳамда ўша йилиёқ Будапештга учиб келдим.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Венгрияда ўзбеклар мен ўйлагандан анча кўп экан

    Янги муҳитга кўникиб кетишим қийин бўлмаган. Назаримда, бу ерда яшаш ҳеч кимга жуда катта қийинчилик туғдирмаса керак. Чунки Венгриядаги ҳаёт Ўзбекистон билан деярли ўхшаш. Нарх-наволари, ҳатто айрим таомлари ҳам бизникига ўхшаб кетади.

    Аксарият венгрияликлар халқимиз каби меҳрибон, бегоналардан ёрдамини аямайди. Ҳар ненинг бир камчилиги бўлгани каби венгерларнинг ҳам ёмон одатлари йўқ эмас. Энг жаҳлимни чиқаргани — халқи орасида миллатчилик руҳи сақланиб қолган. Масалан, банк ёки бирор идорага бориб, навбатда турсангиз, сиздан кейинги венгерга олдинроқ хизмат кўрсатилиши мумкин.

    Гарчи бу ердаги яшаш шароитлари яхши бўлса-да, барибир одамни ватан, яқинлар соғинчи қийнайди. Шунинг учун ҳам мамлакатга келганимдан кейин биринчи қилган ишим ўз ватандошларимизни топиш бўлган.

    Венгрияда ўзбеклар мен ўйлагандан анча кўп экан. Аксарияти оиласи билан кўчиб келган. Аёллар фарзандини тарбиялаб, уйда ўтиришади. Уларнинг турмуш ўртоқлари эса компанияларда ишлайди, бизнес билан шуғулланади.

    Ҳозирда кўп юртдошларимиз билан танишман. Улар билан вақти-вақти билан тўпланамиз. Байрамларимизни биргаликда нишонлаймиз.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Квартира, еб-ичиш ва қўшимча харажатларга стипендиям етмайди

    Scholarship ўқишимнинг контрактини 100 фоиз қоплайди. Қўшимчасига тиббий суғурта ва ҳар ой 300 евро стипендия билан таъминлайди.

    Турар жойга келадиган бўлсам, грант шартига кўра, агар улар таклиф қилган ётоқхонада яшасам, ҳар ой 200 евро атрофида стипендия беради. Ёки квартирада яшашни истасам, 300 евродан сал кўпроқ пул беради, лекин ижара ҳақини ўзим тўлайман.

    Мен COVID-19 туфайли хавфсизлик учун ижарада яшашни маъқул кўрдим. Уйдагиларим ҳам шуни тайинлашди. Сабаби ётоқхонада вирус тез юқади. Бундан ташқари, агар кимдадир касаллик аниқланса, 14 кун карантинга олиб қўйилиши мумкин. Шунинг учун борибоқ уй топдим.

    Квартирамиз шаҳар марказида жойлашган. Нархи шароитига яраша. Уй жуда зўр бўлмаса ҳам, 3 хонали уйда тўрт қиз турамиз. Очиғини айтсам, квартира, еб-ичиш ва қўшимча харажатларга стипендиям етмайди. Шунинг учун уйдагилардан қўшимча пул олиб тураман.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Мамлакатдаги таълим тизими ҳақида

    COVID-19 туфайли ўқув йили бошида университет маъмурияти бизга онлайн ёки офлайн ўқишни танлаш имконини берди. Биласиз, бу иккисининг орасида катта фарқ бор. Мен офлайн ўқиб, кўпроқ билимга эга бўламан деб ўйлагандим. Бу қароримни оила аъзоларим ҳам маъқуллаб, Будапештга келишимга рухсат беришганди. Аммо Европада вазият анча ёмонлашиб, 2020 йил ноябрида Венгрия ҳукумати барча таълим муассасаларини масофавий таълимга ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди. Аксарият талабалар ўз мамлакатларига қайтиб кетди. Бироқ мен устимда кўпроқ ишлаш мақсадида шу ерда қолдим.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Венгриянинг таълим тизими ҳақида гапирадиган бўлсам, дарсларимиз назариядан кўра кўпроқ амалий дарсларга асосланган. Ўқиш давомида Европадаги турли йирик компанияларни таҳлил қилиш, вақти келса, унинг ходимлари билан митинглар ташкил этиш имконияти бор.

    Афсуски, ҳозир юқорида айтганимдек, COVID-19 сабабли барча учрашувларни онлайн ўтказяпмиз. Қолаверса, охирги пайтларда гарчи кўп грантларни ютиб олган бўлсам-да, пандемия туфайли боролмадим. Аниқроғи, воз кечишимга тўғри келди.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Пандемия сабаб чет эллик талабаларнинг ишлаши қийинлашган

    Мамлакатда талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларида чекланган вақт давомида ишлашига рухсат берилган. Венгрияда, умуман, Европада кўплаб йирик компанияларда амалиёт ўташ (internship) имконияти бор. Бунда талабалар нафақат билимларини мустаҳкамлаб, балки пул ишлашлари ҳам мумкин. Бироқ ҳозирги пайтда чет эллик талабалар учун ишлаш имконияти қийинлашган.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Хорижда ўқишнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида 

    Четда яшашнинг яхши томони — одам мустақил яшашга, ҳар бир куни учун қарорлар қабул қилишга, муаммоларини ўзи ечишга ўрганади.

    Яна бир қулай томони, атрофида чалғитувчи омиллар кам бўлади. Асосий вақт фақат ўзи учун, ўз устида ишлашга, ўқишга кетади. Тўғри, ота-онам ўқишим учун етарлича шароит яратиб берган. Бироқ уй юмушлари бўлса, ота-онангизнинг олдида кунбўйи дарс қилиб ўтиролмайсиз. Бундан ташқари дугоналарингиз кўришишга чақиради. Яна қариндош-уруғлар дегандек... Тўғри, буларни ёмон демайман. Аммо бундай ҳолатлар одамни ўқишдан чалғитади.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Хорижда ўқишнинг ёмон томони эса, шахсан ўзимдан мисол, карантин туфайли кўплаб ўзбекистонлик талабалар қайтиб кетган. Мулоқот қилишга нафақат юртдошларимиз, балки бошқа талабалар ҳам бўлмаган. Қиш эди, фақат нимадир сотиб олиш учунгина дўконга чиқардим. Ўша пайтлари ота-онамдан узоқлигим учун жуда қийналганман.

    Қандай қилиб грант ютиш мумкин?

    Сиз Stipendium Hungaricum билан Венгриядаги истаган олийгоҳингизга топширолмайсиз. Тўғри, топширсангиз бўлади, лекин грант яшаш ёки ўқишингизга ёрдам бермаслиги мумкин. Шунинг учун фақат scholarship доирасидаги университетларни танлайсиз.

    Мен ҳужжатларимни топшираётганимда рўйхатда 30 та ОТМ бор эди. Яна бир муҳим гап: ажратилаётган грант квота ва йўналишлар сиз яшаётган мамлакат билан алоқаларига қараб ўзгаради. Яъни ҳудудга қараб стипендия йўналишлари белгиланади.

    Мисол учун, мен бу грантга топшираётган пайтимда иқтисодга оид йўналишлар кўп эди. 2021 йилда аксинча, Ўзбекистон учун IТ, муҳандислик ва қишлоқ хўжалигига кўпроқ квоталар берилган.

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматованинг шахсий архивидан

    Юқорида айтганимдек, scholarship визадан тортиб, суғуртагача қоплаб беради. Scholarship ютмаган ўзбекистонлик танишларим ҳар семестрда суғурта учун 200 доллар тўлайди. Бакалавр ва магистратурада ўқиётганлар учун бериладиган грант нархи бир хил. Лекин PHD’да ўқиётганларнинг аксари оилали бўлгани учун кўпроқ пул тўланади.

    Грантлар порталига кирсангиз, у ерда танлов учун керакли барча ҳужжатлар рўйхати бор. Ҳар бир дастур каби Stipendium Hungaricum’га топшириш учун мотивацион хат, CV, тиббий маълумотнома ва олган сертификатларингиз керак бўлади.

    Шунингдек, ўқиш пайтида эришган ютуқларингиз ва қилаётган ишларингиз ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мен ҳам ўқиш пайтида бир неча жойларда амалиёт ўтаганман. Мисол учун, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида ишлаб, тавсиянома олганман. Уни ҳужжатларим билан бирга жойлаштирганман. Булар ҳам грантни ютишимга катта ёрдам берган.

    Будапештда ўқишни истаган ёшларга маслаҳатим — келишдан олдин, албатта, венгер тилини билиш керак. Чунки ўзим кўп гувоҳи бўлдим, венгерлар ўз она тилига жуда содиқ. Билмаса, кундалик ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

    Фото: Шириной Рўзиматова архивидан

    Фото: Шириной Рўзиматова архивидан

    Оилам ҳақида

    Юқорида айтганимдек, мени салмоқли натижаларга етишишимда ота-онамнинг ёрдамлари жуда ҳам катта. Дадам ўз бизнесига эга, онам эса Фарғона политехника институтида фаолият юритади. Акам ва укам дадам каби дастурлаш соҳасида ишлайди. Синглим эса мактабда ўқийди.

    Режаларимга келсак, ҳозир ишга кириш ҳаракатида юрибман. Аммо пандемия сабаб кўплаб режаларимни кейинга қолдиришга тўғри келмоқда. Энг асосий мақсадларимдан бири эса ўқишимни муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистонга қайтиш ҳамда ўз соҳамда энг яхшиси бўлиш.

    Мавзуга доир:

    • «Ойлигимнинг 10 дан бир қисмига 30 кун яхши яшасам бўлади». Кувайтдаги нуфузли компанияда ишлаётган фарғоналик Муродали Қурбонов ҳикояси
    • «Грант ютиш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас». 100 минг доллар грант ютиб, Европанинг 3 университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси
    • «Таълим тизимидаги адолатсизликлар сабаб Ўзбекистондан кетганман». Ҳиндистонда яшаётган ва Болливудда рол ўйнаган қашқадарёлик йигит ҳикояси
    • «Чет элда фақат бойларнинг боласи ўқийди дейишарди». Европанинг ярмини кезган ва Польшада дастурчиликка ўқиётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси
    • Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси
    • «Бир йилда ўртача 15 дақиқа электр ўчиши мумкин». Данияда яшаётган ўзбекистонлик аёл билан суҳбат
    • Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?

    29.06.2021, 13:56   Изоҳ (0)   115307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.