Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев бугунги иш кунини Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Яратгандан юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди. Зиёлилар билан суҳбатда аллома боболаримизнинг маърифий меросини чуқур ўрганиш, ёшларни билимли ва фазилатли инсонлар этиб тарбиялаш ҳақида сўз юритилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги қатор туманларда очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини солиқлардан озод этишни таклиф қилгани, Термиздаги Afghan bazar carpets корхонаси фаолияти билан танишгани тўғрисида хабар берилганди.

Маълумот учун, давлат раҳбари ушбу вилоятга сўнгги марта 2019 йилнинг октябрида борган эди. Ўшанда ҳам Президент вилоятга ташрифини, анъанага кўра, Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди