• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Таълимда пешқадамлар ва Ўзбекистон таълими учун инглиз тилининг таъсири

    Ривожланган мамлакатларда, айниқса, англо-саксон молиявий-иқтисодий тизимининг асосчиси бўлмиш Буюк Британия, АҚШ, Канада ва Австралия каби давлатларнинг таълим тизими негизида «ўқиб тушуниш асосида танқидий фикрлаш» ҳамда математика ётади. Бошқа ривожланган мамлакатлар ҳам кейинчалик ушбу икки омилни намуна сифатида ўз таълим тизимида жорий этди.

    Фото: irishtimes.com

    Фото: irishtimes.com

    Англо-саксон таълим моделида мактаб ва университетларда «мустақил фикрлаш» ва «танқидий ёндашув» асосида таҳсил берилади. Бунда математика фани аналитик аниқликни таъминлаб беради. Бу билан мавзу доирасидаги ҳар бир маълумотнинг эҳтимолий-салбий жиҳатлари тўлиқ ўрганилиб, кейин унинг ижобий жиҳатларига ишониш ёндашуви шакллантирилади. Ҳар бир маълумот тўлиқ таҳлил қилиниши натижасида ўқувчи ёки талаба кенг қамровли мустақил фикрлашга эга бўлади. Таҳсил олувчи нафақат белгиланган дарслик асосида, балки қўшимча манбалардан фойдаланиб, мустақил тайёрланиш кўникмасига эга бўлади. Натижада талаба таълим даврининг охирига қадар ўз мутахассислигига оид фанларни турли ракурслардан мустақил ўрганиб, тушуниб, танқидий ёндашиб, қиёсий таҳлил қилиб, ўз фикрларини ёзма ифодалаб, ўз соҳасининг етук мутахассисига айланади.

    Аммо аксар мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам таълим услуби чекланган маълумотга эга дарсликни ва ўқитувчи берган маълумотни ўқувчи ёки талаба миясига сингдириш, тушунмаса ҳам, ёдлатиш асосида ташкил этилган. Натижада ўқувчи ва талабада фан ёки соҳа бўйича оз, тушунарсиз, амалиётда қўллаш учун заиф билим ҳосил бўлади. Шу боис бундай услубдаги дарслар ўқувчи ва талабани зериктиради, холос.

    Сўнгги пайтларда Буюк Британия таълим тизими ижобий натижаларни қайд этаётган бўлса-да, Сингапур, Жанубий Корея, Хитой ва Финляндия таълим тизими турли кўрсаткичларда ғарб флагман таълим андозаларидан ҳам ўзиб бораётганини исботлаяпти. Бу Халқаро таълимни баҳолаш ташкилотлари (PISA-юқори синф ўқувчилари орасида математика ва табиий фанлар бўйича ўқиш компетенсияси, ТIМSS – бошланғич синф ўқувчилар орасида ўқиш компетенсияси ва математика бўйича) рейтингларида ўз ифодасини топмоқда.

    Масалан, Сингапур 1965 йилда мустақил республика сифатида турли иқтисодий ва ижтимоий муаммолар гирдобида қолган бўлса-да, таълим тизимини ислоҳ қилишга оид 4 та ислоҳот ўтказди. Илк мустақиллик йилларидан – 1978 йилгача биринчи таълим ислоҳоти даврида мамлакатда хитойча мактаблар ташкил этилди. Иккинчи таълим ислоҳотида (1979–1996) инглиз тили таълимда устувор тил сифатида белгиланиб, таҳсил шу тилда ташкил этилди. Ушбу 17 йиллик таълим ислоҳоти натижасида мамлакатда дунё тан олган таълим тизими ташкил топди ва бу тизим Сингапурни жаҳоннинг ривожланган давлатлар сафига киришига сабабчи бўлди. Учинчи (1997–2011) ва тўртинчи (2012–2018) таълим ислоҳотлари Сингапурнинг «келажак давлати» мақомига эришишига сабабчи бўлди.

    Фото: championtutor.com

    Фото: championtutor.com

    Жанубий Корея ҳозирги кунда IT соҳасида дунёда етакчи, кичик майдонда 52 миллионга яқин аҳоли билан ривожланган мамлакатлар қаторида туради. Бу ютуқлар асосан таълим ислоҳотлари натижасида бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мамлакат 1948–1960 йилларда аҳолининг саводхонлик даражаси бўйича муаммоларга эга эди. 1961–1980 йилларда «ўрта ва касбий таълимнинг кенгайтирилиши» ислоҳоти, 1981–1997 йилларда «олий таълимни кенгайтириш ва юқори малакали ишчи кадрлар тайёрлаш» ислоҳоти, 1998 йилдан ҳозирга қадар давом этаётган «креатив ва умр бўйи ўқиб-ўрганиш (life-long learning)» ислоҳотлари мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 1981–1997 йиллардаги 16 йиллик таълим ислоҳоти корейс халқининг ижтимоий ҳамда иқтисодий ҳаётини тубдан ўзгартирган бўлса, охирги ислоҳот уни дунёда IT ва яратувчанлик бўйича биринчи ўринга олиб чиқди. Охирги икки ислоҳотда инглиз тили таълимда воситачи сифатида қўлланилди ва 2010 йилда корейс университетларининг 2/5 қисмида дарслар тўлиқ инглиз тилида ташкил этилди.

    Фото: en.tgchannels.org

    Фото: en.tgchannels.org

    Хитой 1998–2017 йиллари 900 мингдан ортиқ талабасини дунёнинг нуфузли университетларига ўқишга юборди. Натижада ушбу кадрлар ҳозирда Хитой олийгоҳларида ўзларидек кадрларни тайёрлашда ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида фаол хизмат кўрсатмоқда. Хитой дунёда энг кўп таълим олувчи контингентга эга (ҳар йили 8 миллион битирувчи) бўлса-да, таълим соҳасида керакли ва самарали ислоҳотларни амалга оширмоқда, инглиз тилини ўргатиш бўйича жуда кўп Гиннес рекордларини янгиламоқда.

    Скандинавия мамлакатлари, айниқса, Финляндия мактаб таълимида энг яхши тизимга эришди. Фин мактаб тизимининг қуйидаги ислоҳотлари диққат қаратгулик:
    1. Ўқитувчиликка фақат магистр даражасига эга мутахассисларни қабул қилиш;
    2.  Ҳеч қанақа стандарт-тестлашнинг таълимда йўқлиги;
    3.  Таълимда рақобат эмас, ҳамкорлик принципи;
    4.  Ижтимоий тенгсизликни мувозанатлаштирувчи таълим;
    5.  Ҳамма ўқувчи бепул овқатланиш;
    6.  Соғлиқни сақлашнинг таълимдаги иштироки;
    7.  Психологик маслаҳатлашувлар;
    8.  Таълимдаги индивидуал ёндашув;
    9. Таълим вақтининг қулайлиги (9:00 дан – 14:00 гача ) ёки (9:45 дан – 14:45 гача) – Бу ўқувчининг соғлиғи, ўсиши ва руҳий хотиржамлигини таъминлайди.
    10. Барқарор таълим ва йўл-йўриқнинг бир хил ўқитувчилар томонидан берилиши;
    11. Стрессдан ҳоли ва меҳрга тўла таълим муҳити;
    12. Вазифалар, асосан, мактабда бажарилиб, уй ишининг кам берилиши.

    Фото: ylе.fi

    Фото: ylе.fi

    Таъкидлаш жоизки, бу ислоҳот ортидан финляндияликларнинг халқаро фан ва бизнес-мулоқот тили – инглиз тилини юқори даражада билиши ушбу давлатнинг охирги пайтларда мактаб таълими борасида дунёда етакчи бўлишини таъминлаб келмоқда.

    Агар дунё халқ таълими рейтингида тўртта энг илғор давлат билан Ўзбекистон таълим тизимини таққосласак, тафовутлар катталиги билинади. Қуйидаги жадвалга охирги йиллардаги энг юқори кўрсаткичлар ажратиб олинган.

    PISА

    2018–2019

    Синфдаги ўқувчи сони

    Мактаблардаги ўқувчи сони

    Мактаблар сони

    Мактабдаги инглиз тилини билиш даражаси

    Инглиз тили билимининг дунёдаги рейтинги

    ЙММнинг таълимдаги улуши(АҚШ долларида)

    Финляндия

    19

    550000 (2020)

    3700 (2019)

    B2-C1

    3-ўрин жуда юқори

    5.1 (2019)

    13.5 млрд $

    Хитой

    30-35

    260 млн

    514000 (2014)

    B2-C1

    38-ўрин ўрта

    520 млрд $

    Сингапур

    20-25

    340000

    400 (2016)

    B2-C1

    10-ўрин жуда юқори

    2.9 (2019)

    9 млрд $

    Жанубий Корея

    22-24

    –20000(2020)

    B2-C1

    32-ўрин ўрта

    4.33(2016)

    53 млрд $

    Ўзбекистон

    30-35

    6119940

    9942 (2019)

    Б1

    88-ўринда жуда паст

    5.66 (2017)

    3.78 млрд $

    Юқоридаги қиёсий таҳлил ва кўрсаткичлар Ўзбекистонда ҳам инглиз тилини ўқитиш, ўрганиш учун мақбул йўлларни, тажрибаларни қидириш зарурлигини исботлаб беради. Шу боис 2020 йилнинг августида берган таклифимизга кўра Финляндия тажрибаси ҳукумат томонидан маъқулланиб, қарор ҳам қабул қилинди.

    Ривожланган давлатларнинг узоқ йиллар давом этган ва нисбатан қийин кечган инглиз тилини асосий таълим тизимига айлантириш борасидаги тажрибасини таҳлил қилган ҳолда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, белгилаб берилган стратегия ва ички имкониятлардан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларни беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

    Биринчи таклиф. Мактабгача таълим муассасаларида болаларга ўз она тилларида белгиланган саводхонлик (ўқиш ва ёзиш)ни ўргатиш қаторида хорижий тилда оддий мулоқот-тематик сўзлашув усулида гапириш ва тинглаш машғулотлари аудио-видео қўлланмалар асосида ўргатилиши мақсадлидир. Негаки 3-6 ёш оралиғидаги болада эшитиш, гапириш орқали маълумотни ўзлаштириш қобилияти ривожланган бўлади.

    Иккинчи таклиф. Ўрта мактаб таълимининг илк йилларидан мустақил фикрлаш учун асос бўладиган ўқиш компетенсияси, яъни ўқиш тезлиги билан уни тушуниш тезлиги мутаносиблиги кўникмаси ўқувчиларда шакллантирилиши керак. Аввал бошланғич таълим босқичида ўқувчиларнинг фақат ўқиш тезлиги баҳоланган. Бу болаларда тушунмаса ҳам тез ўқиш тенденциясини шакллантирган ва мустақил фикрлаш қобилияти етарли даражада ривожланмаган. Ўқувчи истаган матнни қанчалик тез ўқимасин, унинг мазмунини тушунмаса, бу унинг қуруқ ўқиб, уқмаганини англатади.

    Шу билан бирга, математика фани ҳам рағбатлантирувчи восита сифатида болаларга ўргатилиши керак. Бунда бола ёшига мос истаган фан китобини ўқиб, тушуниб, у ҳақида мустақил фикрини ифодалай билади. Айнан математика тушунилиши қийин матнларни таҳлил қилиш, яхшироқ тушунишни таъминлайди. 8-синфгача тузилган ўқув дастуридаги ҳамма фанлар «ўқиб тушуниш асосида мустақил фикрлашга урғу бериб» ўрганилганидан сўнг, 8-синфдан математика, физика, кимё ва биология каби аниқ фанлар инглиз тилида олиб борилса, ўқувчилар ривожланган давлатлардаги мактаб таълимига мос жаҳон стандартларидаги билимни олишади. Яъни ҳозирги Президент мактабларида ўргатиладиган дарслар ва ўқув дастурини 8-синф ўқувчилари мос равишда инглиз тилида ўқиб, ўзлаштиришлари мумкин бўлади. Бунга қўшимча, юқори синфларда турли касб маҳоратлари китоб, видео ёки бошқа турли иловалар кўринишида инглиз тилида ўргатилса, ўқувчилар келажак учун зарур касб-ҳунарни ҳам эгаллашлари мумкин бўлади. Чунки барча касблар бўйича инновацион ва мотивацион малака кўникмалари инглизча манбаларда мавжуд.

    Қолаверса, ривожланган мамлакатлар тажрибаси аниқ ва STEAM фанлар (табиий фанлар, технология, муҳандислик, санъат ва математика) иқтисодий тараққиётнинг асосий воситаси эканлигини кўрсатмоқда. Мактабларда ҳам ушбу фанларга урғуни кучайтириш, улардаги дастурларни олий таълим дастурлари даражасида такомиллаштириш яхши самара беради. Иккинчи таклифга ечим сифатида («30 кунда инглиз тилини Алифбе (0)дан В2 даражасига олиб чиқиш») маҳаллий ва халқаро исботга эга дарслик-китобни ўқув йилидан олдин ёки ўқув йили бошида ўргатиш мумкин.

    Учинчи таклиф. Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланганидек, кредит-модуль тизими талабаларга хорижий тилларни, жумладан, инглиз тилини қисқа муддатларда ўргатишга (масалан, «30 кунда инглиз тилини Алифбе (0)дан В2 даражасига олиб чиқиш» маҳаллий ва халқаро исботларга эга китоб орқали) ёрдам беради. Яна ҳаётий муҳим соҳалар (тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, аниқ фанлар, иқтисодиёт, high-tech ва саноат)ни осон ўзлаштиришига туртки бўлади.

    Тўртинчи таклиф. Дунёнинг энг олди университетлари филиаллари ёки аналогларини очиб, уларнинг ютуқлари, таълимидаги ўзига хос афзалликларни мамлакатимизда жорий этиш. Бу орқали Ўзбекистонни аввал Марказий Осиёда, кейин дунёда етакчи олий таълим марказига айлантириш мумкин. Қўшимчасига, мамлакатимиз ёшларининг профессионал кадр бўлишларига, хориж талабаларини ўқитиш ҳисобидан давлатимизга салмоқли даромад ҳам олиб келишига мотивация бўлади. Хориж ютуқларини ўз мамлакатида кўриш ва ундаги шароитдан баҳраманд бўлиш, тил ўрганишда беминнат хизмат қилади.

    Ўтган йиллар давомида олий таълимимиз, назаримда, шаклан бакалавриат ва магистратура каби ривожланган мамлакатлар олий таълимининг юзаки шаклини олди, лекин ички мазмун – таълим сифати оз ва эскирган маълумотлар базаси ва қолоқ таълим ўз ҳолича қолди. Шу сабаб университетларимиз дунёнинг топ-ОТМлари рейтингига ҳам кира олмади. Ваҳоланки, олий таълим учун энг муҳим талаб – таълим сифати. Бу мезон қуйидаги омилларга асосан белгиланади ва дунё рейтинги ҳам шу талаблар асосида тузилади:

    • профессор-ўқитувчилар салоҳияти;
    • ихтисосликлар бўйича бериладиган эксперт билим ва малака, илмий ишлар кўлами ва нуфузи;
    • талабалар қабул қилиш тизими;
    • талабалар учун имкониятлар, грант ва мукофотлар салмоғи;
    • саноат ёки тармоқлар билан амалий боғлиқлик;
    • халқаро обрў ва битирувчиларнинг иш билан таъминланиши.
    Саналган омиллар асосида С1 – жуда яхши ва С2 – эксперт даражадаги инглиз тилида таълимни йўлга қўйган (Гарвард, Оксфорд, Стэнфорд, Массачусетс технология институти ва Кембриж) университетлари анъанавий тарзда дунё рейтингида биринчиликни эгаллаб келишмоқда.

    Ўзбекистондаги университетлар юқори натижага эришиши учун, энг аввало, таълим мазмуни (маъруза, семинар, лаборатория ва амалий машғулотлар) бўйича маълумотлар базасини замонга мос тарзда тез-тез янгилаб ва бойитиб бориши, дунёнинг энг нуфузли университетлари билан тенгма-тенг интеграциялашувини таъминлаши, ўқув дастурлари ва йўл хариталарини мустаҳкамлаб олиши шарт. Бунинг учун профессор ҳам, талаба-ю оддий ўқитувчи ҳам инглиз тилини пухта ўрганиши керак.

    Хулоса шуки, Ўзбекистон таълим тизимини илғор мамлакатлардагидек даражага кўтариши учун, аввало, синовдан ўтган, вақт чиғириғида исботланган таълим моделларини танлаб, шароитимизга мослаб, маъқулини саралаб жорий этиш керак. Халқаро тажрибаларни таққослаб-солиштириб, маҳаллий шароитга мослаш орқали аксар муаммоларимизга ечим топа оламиз. Фойдасиз методлардан эса воз кечиш шарт.

    Абдулазиз Ҳожиев,Тилшунос, инглиз-немис тиллари мутахассиси

    02.06.2021, 13:24   Изоҳ (0)   10776
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Коронавирус кўзимизни очди»

    02.06.2021, 13:16

    Ўзбекистонда 3 июнь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

    02.06.2021, 12:40

    Ўзбекистон ТИВ халқаро журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди

    02.06.2021, 12:10

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги қатор туманларда очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини солиқлардан озод этишни таклиф қилди

    02.06.2021, 11:55

    «Сурхондарё вилоятида инфратузилмани яхшилаш учун 1,9 триллион сўм маблағ ажратиляпти» — Шавкат Мирзиёев

    02.06.2021, 11:47

    Ўзбекистон 2021 йилнинг тўрт ойида хорижга қанча миқдорда мебель сотгани маълум қилинди

    02.06.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05

    Францияда 200 дан ортиқ фермер чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди

    Дунё | 16 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.