Президент Шавкат Мирзиёев бугунги иш кунини Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
«Яратгандан юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди. Зиёлилар билан суҳбатда аллома боболаримизнинг маърифий меросини чуқур ўрганиш, ёшларни билимли ва фазилатли инсонлар этиб тарбиялаш ҳақида сўз юритилди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги қатор туманларда очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини солиқлардан озод этишни таклиф қилгани, Термиздаги Afghan bazar carpets корхонаси фаолияти билан танишгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)