Дунё ва Ўзбекистоннинг турли бурчакларида 27 май куни олинган қизиқарли суратларни тақдим этамиз.

Рио-де-Жанейродаги босқинчилар лагерида ўқитувчини тинглаётган болалар. Бразилияда минглаб босқинчилар Petrobras компаниясига тегишли нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудини эгаллаб олди.

Фото: AP Photo

Тошкент шаҳрида жойлашган давлат цирки ёнидаги фавворада чўмилаётган болалар.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Колумбия президенти Иван Дуке ҳукуматига қарши норозиликда қатнашаётган намойишчилар. Колумбияликлар 28 апрелдан бери президентга қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

Чехиядаги Gran Teatre del Liceu театрида «Оққуш кўли» балетининг сўнгги машғулотларида қатнашаётган балериналар.

Фото: Getty Images

Бутловдан чиққан Damas техник кўрикдан ўтказилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Парижнинг Rue de la Poterne-des-Peupliers даҳасида Black Lines жамоасининг кўча рассоми «Фаластин учун» деб номланган граффитини якунламоқда.

Фото: Wirelmage

Конгодаги Ньирагонго вулқони отилганидан сўнг аҳоли ҳудудни тарк этиши вақтида юзага келган тирбандлик.

Фото: AP Photo

Мьянманинг собиқ бош вазири Аун Сан Су Чжи (чапда) ва президент Вин Мьин ҳукуматни ҳарбийлар эгаллаб олгандан бери биринчи бор судда иштирок этмоқда.

Фото: AP Photo

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари академиясининг курсантлари битирув маросимида бош кийимларини улоқтирмоқда.

Фото: AP Photo

Жа-Эла шаҳридаги пляжда Коломбо яқинида ёниб кетган MV X-Press Pearl контейнер кемасининг қолдиқларини тозалаётган Шри-Ланка денгиз флоти аъзолари.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Ачех вилоятидаги йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳайвонларни реабилитация қилиш марказида сақланаётган қора қўлли гиббон.

Фото: EPA

Яманда кузатилаётган жазирамадан салқинланиш учун сув ҳавзасига сакраётган эркак.

Фото: EPA

Калифорния водийсида кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Қудуқлар ва сув омборлари қуриб қолиши оқибатида деҳқонларга экинларни суғориш учун сув етишмаяпти.

Фото: Getty Images

Австралиянинг Виктория штати маъмурияти бир ҳафта давомида қатъий карантин жорий қилди. Ушбу қарорга қарши чиққан одамлар намойиш ўтказиш учун кўчаларга чиқди.

Фото: EPA

Эквадор президенти Гильермо Лассо туб аҳолидан ҳокимиятни қабул қилиб олиш маросимида иштирок этди. Бир неча кун олдин Лассо мамлакат президенти сифатида иш бошлади.

Фото: EPA

Лондоннинг илк полиция идораларидан бири Боу-стрит полиция биноси музейга айлантирилди. Янги музей 28 май куни жамоатчилик учун очилади.

Фото: AP Photo

Яас циклони Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия қирғоқларига урилди. Табиий офат оқибатида аҳоли яшаш жойларида тошқинлар кузатилмоқда.

Фото: EPA

Суриянинг Идлиб шаҳрида Башар Асад ва президент сайловларига қарши намойишда қатнашаётган, юзига муҳолифат байроғини чизиб олган қизалоқ.

Фото: Reuters

Грециянинг Афина шаҳри яқинидаги Кейс-Соунион шаҳридаги Посейдон ибодатхонаси устида кўтарилаётган тўлин ой. Ер аҳолиси шу кунларда «Супер ой» деб номланган ҳодисанинг гувоҳи бўлмоқда.

Фото: Reuters

Германиянинг Ҳерингсдорф коммунасида 1 июнь куни 23 метр баландликда жойлашган узунлиги 1350 метр бўлган пиёдалар йўлаги очилади.

Фото: «ТАСС»

Колумбияда солиқ ислоҳотларига қарши намойишлар давом этмоқда. Суратда Университет театр труппаси аъзоси Боготада ҳукуматга қарши намойиш пайтида чиқиш қилмоқда.

Фото: AP Photo

Ғарбий Бенгалия штатининг Пурба Мединипур туманида Яас циклони оқибатида юзага келган тошқин вақти йўлни кесиб ўтаётган от.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Портсмут шаҳридаги Southsea Moorings пляжидаги қайиқлар.

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэль Макрон 250 мингга яқин одам қурбон бўлган қатлиом муносабати билан ташкил этилган Руандадаги Кигали геноцид ёдгорлиги олдида турибди. Макрон 1994 йилда Шарқий Африка давлати Руандада содир этилган геноцид учун Франция ҳам жавобгар эканини тан олди.

Фото: AFP

Оклахома штатида Талса тартибсизликларининг юз йиллиги муносабати билан автокинотеатрда намойиш этилган «Қора Уолл-стрит» ҳужжатли фильмини томоша қилаётган жуфтлик.

Фото: AP Photo

Рио-Гранде дарёсидан ўтиб, АҚШ чегара хизмати томонидан олиб кетилишини кутиб, онасининг тиззасида йиғлаётган венесуэлалик бола.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: