• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Муборак газни қайта ишлаш заводида геология-қидирув ишлари муҳокамасига доир сайёр йиғилиш ўтказилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, табиий газ захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда қазиб чиқариш борасида қилинаётган ишлар сарҳисобига бағишланган сайёр йиғилиш ўтказилди.

    Муборак газни қайта ишлаш заводида ташкил қилинган махсус штабда ўтказилган йиғилишда 2021 йилнинг бошида шу кунга қадар қилинган ҳар бир иш ва режалаштирилган вазифаларни жойида ўрганиш мақсадида, ташкил этилган сайёр йиғилишда табиий газ қазиб чиқарилишида унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология-қидирув ишларини олиб бориш муҳокама қилинди.

    Йиғилишда углеводород хомашё захираларини ошириш бўйича масъул бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Қобулжон Тўхтаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг бошқарма бошлиғи Одаш Каршиев, Нефть ва газ илмий-тадқиқот, лойиҳалаш институти раҳбари Улуғбек Назаров, «Ўзбекгеофизика» АЖ раҳбари Анвар Тошқулов, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти раҳбари Равшанжон Юсупжоновлар иштирок этди.

    Ўрганиш давомида, 2021 йил бошидан буён бажарилган геология-қидирув ишларининг бугунги ҳолати, углеводород захираларини кўпайтириш ишларининг натижалари, бу борада жорий йил якунига қадар белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида олиб борилаётган ишлар, шунингдек, геология-қидирув ишларини самарали ташкил этиш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    2021 йилнинг ўтган даври мобайнида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва ривожлантириш ишларига «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан ўз вақтида етарли миқдордаги молиявий маблағларнинг йўналтирилиши натижасида 280 квадрат километр 3D сейсмик-қидирув ишлари бажарилди.

    Йиғилишда айнан шунинг натижасида, 13 та янги майдон бурғилаш ишларига киритилгани, 64,5 минг погон метрдан ортиқ бурғилаш ишлари амалга оширилгани, 8 та қудуқ қурилиш билан тугатилгани ва бунинг натижасида 2 та «Ғарбий Қуйи Сургил» (Устюрт региони) ва «Ижобат» (Бухоро-Хива региони) янги конлари очилгани таъкидланди.

    Ушбу давр мобайнида углеводород захираларини ўстириш, йилнинг ўтган даврида табиий газ захирасини 2,048 миллиард куб метрга (102,4 фоиз), суюқ углеводородларни эса 0,265 миллион тоннага (265 фоиз) ўстирилганлиги қайд этиб ўтилди.

    Бошқарув раиси тадбирларни амалга ошириш учун 265,5 миллиард сўм миқдоридаги молиявий маблағлар йўналтирилгани, шулардан 254,2 миллиард сўмни бурғилаш ишларига, 9,3 миллиард сўмни 3D сейсмик-қидирув ишларига ва яна 1,9 миллиард сўмни эса илмий-текшириш ишларига сарфланганини маълум қилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қудуқларни бурғилашни ўз вақтида ташкил қилиш мақсадида, зарур материал-техник ресурсларни сотиб олиш учун қиймати 65 миллион долларни ташкил қилган шартномалар тузилиб, керакли жиҳозларни етказиб бериш ишлари бошланди.

    Бу борада қилинган ишлар, белгиланган вазифалар борасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Геология департаменти раҳбари Гулмурод Мавлонов ўз ҳисоботини тақдим қилди.

    2021 йилда янги конларни очиш ва захираларни кўпайтириш мақсадида, «Шўртан» ва «Учқир» конлари ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудларда 1370 квадрат километр 3D сейсмик-қидирув ишларини бажариш, жамият балансидаги 4 та ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан таклиф этилган 15 та, жами бўлиб эса 19 та янги майдонда 170 минг погон метр ҳажмда излов-қидирув бурғилаш ишларини олиб бориш, 50 та излов-қидирув қудуқларини қурилиш билан тугатиш бўйича топшириқ берилди.

    Бошқарув раиси томонидан бурғилаш жараёнларини узлуксиз ташкил этиш, тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда, бажарилаётган ишларни ҳар бир ҳудуд кесимида алоҳида ўрганиш натижасида йил якунига қадар 35 миллиард куб метр табиий газ ва 900 минг тонна суюқ углеводород захираларини кўпайтириш бўйича бошқармаларнинг бош геологлари ҳамда масъул раҳбарларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

    Геология-қидирув ишларининг натижадорлиги майдонлардаги бурғилаш дастгоҳларининг етарли даражада моддий-техник ресурслар билан таъминланганлигига боғлиқ эканлиги сабаб, бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар танқидий муҳокама қилинди ҳамда бу борада тегишли кўрсатмалар берилди.

    «Ўзнефтгазбурғилаш ишлари» корхонаси раҳбари Улфат Амоновга бурғилаш ишлари бўйича мавжуд камчиликларни қисқа вақтда бартараф этиш, кечиктириб бўлмас чораларни кўриш кераклиги айтилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департаменти Элёр Маматовга бурғилаш ишларини тез ва сифатли бажарилиши бўйича доимий мониторинг ўтказиш, аниқланган камчиликлар бўйича бошқарув раисига ахборот киритиб бориш ҳамда муаммоларнинг бартараф этилиши учун барча имкониятлардан фойдаланиш кераклиги белгилаб берилди.

    Таъкидлаш керакки, геология-қидирув ишлари доирасидаги бурғилаш ва бошқа зарур ишларни бажаришга 10 га яқин бурғилаш, геофизика ва илмий-тадқиқот ишларига ихтисослашган корхоналар пудратчи сифатида жалб этилди.

    Ўрганишлар давомида геология-қидирув ишларини жадаллаштириш борасида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ва бунинг натижасида амалга оширилган ишлар ҳолати ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

    Шунингдек, «Ўзбекгеофизика» АЖ ва Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти давлат корхоналари томонидан буюртма асосида бажарилаётган ишлар ва тадқиқотларнинг самарадорлиги масалалари таҳлил қилинди.

    «Ўзбекгеофизика» АЖ ва Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ маблағлари ҳисобига бажарилаётган ишларга замонавий геофизик ускуналар ва энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда нефть ва газ соҳасида кенг кўламли қидирув ишларини амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

    Бу борада «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геология-қидирув ишлари дастури доирасида 40 дан ортиқ шартномалар молиялаштирилаётганлиги ушбу ишларни бажариш учун мустаҳкам замин яратиши билдирилди.

    Ўз навбатида, дастурий комплексларни қўллаш орқали уларни замонавий талабларга мос ҳолда амалга оширишни бошлаш зарурлиги қайд этилди.

    Сўнгги йилларда янги конларни очишни илмий асослаш ва геология-қидирув ишларининг янги йўналишларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар етарли даражада пухта бажарилмаётганлиги ва бу ишларга янгича ёндашиш зарурлиги, захираларни ҳисоблаш ишларидаги бир қатор камчиликларни бартараф этиш лозимлиги, излов бурғилаш ишларини лойиҳалаштириш ишларини замонавий даражада қайта ташкил этиш талаб этаётганлиги, шунингдек, 3D сейсмик-қидирув ишларини бажаришни янги босқичга кўтаришга келишилди.

    Бошқарув раиси томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ Конларни ишлатиш департаменти раҳбари Сирожиддин Маллаев ва Шўртан, Устюрт, Газли, Водий, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари бош геологларига геология-қидирув ишлари натижасида очилган янги конлар ва маҳсулот олинган қудуқларни қисқа муддатларда ишлаб чиқаришга жалб қилиш, бу орқали табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, жойларда олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигига эришиш, ишларни жадаллаштириш вазифаси топширилди.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан, ҳафта давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган табиий газ конлари ва қудуқларида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    27.05.2021, 23:00   Изоҳ (0)   21237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйди. Воқеа юзасидан расмий изоҳ берилди

    27.05.2021, 22:58

    Наманганда 61 ёшли эркакнинг беҳаё суратларини интернетда тарқатмаслик учун 2 млн сўм сўраган «аёл» ушланди

    27.05.2021, 22:46

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида сув хўжалиги масалаларида ўсишга хизмат қиладиган ҳужжат имзоланди

    27.05.2021, 22:34

    Тошкентда 5 ёшли ўғлини уриб ўлдирган спорт мураббийига суд ҳукми ўқилди

    27.05.2021, 21:27

    Тошкентдаги хонадонда жисмоний имконияти чекланган қизни қийнаган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    27.05.2021, 21:12

    Ходимини ҳақорат қилган Ўрта Чирчиқ ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ишдан олинди

    27.05.2021, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев қурувчиларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон | 9 август, 19:47

    “Энди президентликка номзодимни қўймайман” — Беларусь президенти

    Дунё | 9 август, 19:35

    “Барселона” Ферран Торрес учун келган иккита таклифни рад этди

    Спорт | 9 август, 19:31

    Танқид ва гумонларга дуч келган машҳур турк жуфтликлари

    Кино | 9 август, 19:01

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

    Ўзбекистон | 9 август, 18:26

    “АҚШ ҳарбийлари мамлакатга киритилмайди” — Мексика президенти

    Дунё | 9 август, 18:15

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.