• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинасини хавфсиз деб топди. Турли мамлакатлар олимларининг бу борадаги фикрлари фарқланмоқда

    Коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси хавфсиз ва самарали ҳисобланади. Европа дори-дармон агентлиги (EMA) шундай хулоса қилди, деб ёзмоқда Meduza.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Регуляторнинг фикрича, вакцинанинг афзалликлари унинг ножўя таъсиридан кўпроқ, препарат қонда тромб пайдо бўлиш хавфини оширмайди. Умуман олганда тромбларнинг келиб чиқиши вакцинанинг маълум бир партиялари билан боғлиқ экани тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ, дея хулоса қилди EMA.

    Шу билан бирга, EMA «жуда кам ҳолларда» эмлаш тромбоцитлар сонининг пастлиги туфайли келиб чиқадиган қон тромбларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди.

    Норвегиянинг Осло университети қошидаги касалхонанинг бир гуруҳ мутахассислари эса AstraZeneca швед-инглиз компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси қон тромбларини келтириб чиқариши мумкин, деган хулосага келди.

    Мутахассислар эмлашдан сўнг юзага келган қон ивиши ва қон кетиши билан касалхонага ётқизилган уч нафар беморнинг таҳлилларини текширди.

    Жамоа раҳбари, профессор Пол Андре Хольменинг Норвегиядаги VG нашрига айтишича, қон тромблари, эҳтимол, AstraZeneca вакцинасини қабул қилгандан кейин кучли иммун реакцияси пайдо бўлиши билан боғлиқ: беморнинг танасида тромбоцитларни фаоллаштирадиган ва қон тромбларининг пайдо бўлишига олиб келадиган ўзига хос антитаналар ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, ушбу антитаналар тромбоцитларнинг қон оқимидан ювиб кетилишига шароит яратган, шунинг учун беморларда қон кетиши ҳам кузатилган.

    «Нега бундай иммунитет реакцияси пайдо бўлганини вакцинадан бошқа ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди. Ушбу беморларнинг касаллик тарихида бунга сабаб бўладиган бошқа ҳеч нарса йўқ. Ишончим комилки, бу антитаналарнинг иши ва мен уларнинг пайдо бўлишига эмлашдан бошқа сабабни кўрмаяпман», —  деди Пол Андре Хольме VG’га. Кейинчалик профессор ушбу хулосаларни матбуот анжуманида такрорлади. Хулосалар ҳали илмий адабиётларда нашр этилмаган. AstraZeneca компанияси профессорнинг сўзларига изоҳ беришдан бош тортди. Норвегия тиббиёт агентлигининг тиббий директори Стейнар Мадсеннинг VG’га айтишича, компания Осло университети шифохонаси мутахассислари хулосаларидан хабардор, аммо ҳозирча улар ҳақида изоҳ бермаяпти.

    Британиянинг MHRA тиббий регуляторининг баёнот беришича, британиялик мутахассислари AstraZeneca билан эмлаш ва қон тромбларининг пайдо бўлиши ўртасидаги боғлиқликни топа олмади.

    MHRA мия қон томирларида тромбларнинг пайдо бўлиши ва эмланганларнинг баъзиларида тромбоцитлар сонининг камайиши сабабини ҳали аниқлай олмаганини маълум қилди. Аммо бу муаммоларнинг AstraZeneca вакцинасини қабул қилиш билан боғлиқлиги тўғрисида ҳеч қандай далил топилмаган. Мутахассислар мазкур препарат билан эмлашни тўхтатиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини таъкидлади.

    Худди шундай баёнотни Нидерландиянинг Lareb тадқиқот маркази олимлари ҳам тақдим қилди. Улар Нидерландиядаги беморларда қон қуйқаланишининг икки ҳолатини ўрганди. Уларнинг таъкидлашича, беморлардаги тромбоз бошқа давлатлар мутахассислари томонидан аниқланган тромбозлардан фарқ қилади. Lareb олимлари иммун тромбоцитопения турли хил эмлашлардан сўнг пайдо бўладиган ножўя таъсир эканини, аммо асоратларни айнан AstraZeneca билан боғлиқ, дея даъво қилишга эрталигини таъкидлади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум хатарлар мавжуд деб ҳисоблайди, аммо вакцинадан фойдаланишнинг афзалликлари барибир устунроқ. ЖССТ шунингдек, тромбоэмболизм дунёдаги энг кенг тарқалган юрак қон-томир касалликлари орасида учинчи ўринда туришини ва принципиал жиҳатдан жуда кенг тарқалган ҳодиса эканини таъкидлади.

    Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларнинг қонида тромб пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг бир қатор мамлакатлар препаратдан фойдаланишни тўхтатиб қўйганди. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    Аввалроқ Европанинг ярми рад этган AstraZeneca вакцинасини Тожикистон мамнуният билан қабул қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

    17 март куни эса Тошкентга AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси олиб келинди.

    Мавзуга доир:

    • ЖССТ AstraZeneca билан эмлашда давом этишни тавсия қилди. Вакцинадан фойдаланиш Европа Иттифоқининг йирик давлатларида тўхтатилган
    • AstraZeneca’нинг янги асоратлари аниқланди, Францияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, янги авлод вакциналари синалмоқда. Коронахабарлар
     

    19.03.2021, 09:38   Изоҳ (0)   23260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея АҚШ билан алоқаларни тиклаш учун ўз шартларини маълум қилди

    19.03.2021, 08:42

    Bloomberg: Трамп президентлик даврида бойлигининг қарийб чорак қисмини йўқотди

    19.03.2021, 08:08

    Бердимуҳамедов фавқулодда вазиятлар учун 112 ёки 911 ягона рақамидан фойдаланишни таклиф қилди

    19.03.2021, 07:22

    Путин Байденга онлайн режимда очиқ суҳбат қилишни таклиф этди

    19.03.2021, 06:47

    Афғонистонда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради ва ҳукумат ишчилари ўтирган автобус портлади

    19.03.2021, 00:58

    Европанинг ярми рад этган AstraZeneca вакцинасини Тожикистон мамнуният билан қабул қилмоқчи

    19.03.2021, 00:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.