• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Европанинг ярми рад этган AstraZeneca вакцинасини Тожикистон мамнуният билан қабул қилмоқчи

    Тожикистон Европанинг ярми рад этган AstraZeneca вакцинасини рад этмаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Самариддин Ализода вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади Asia-Plus.

    Самариддин Ализода.

    Самариддин Ализода.
    Фото: Asia-Plus

    «Тожикистон AstraZeneca вакцинасини рад этмайди, биз уни мамнуният билан қабул қиламиз», — деди Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Самариддин Ализода.

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, мамлакатда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича миллий дастур қабул қилинган. Ушбу дастур доирасида ҳар бир эмланган кишининг аҳволини назорат қилиб бориш кўзда тутилган. Иккиламчи таъсирлар юзасидан барча ҳолатлар кейинги таҳлиллар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.

    «Биз тайёргарлик кўряпмиз, вакцинация бўйича барча чора-тадбирларни амалга оширмоқдамиз. Шу билан бирга, ушбу вакцина атрофида содир бўлаётган воқеаларнинг ҳеч бирини кўздан қочирмаяпмиз», — вазир ўринбосари.

    Эслатиб ўтамиз, COVAX дастури доирасида 8 март куни Ҳиндистондан Душанбега COVID-19’га қарши 192 минг доза Covishield вакцинаси етказиб берилди. Ушбу вакцина Оксфорд-AstraZeneca вакцинаси, аммо Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бўлиб, Covishield коди остида ЖССТ томонидан рўйхатдан ўтган. Ализоданинг сўзларига кўра, COVAX дастури доирасида аҳолининг 20 фоизини эмлаш назарда тутилмоқда. Умуман олганда, Тожикистон ушбу дастур доирасида 624 минг дозада вакцина олади.

    Covishield ҳақида гапирар экан, вазир ўринбосари Ҳиндистондаги Серум институти ўзини сифатли вакциналар ишлаб чиқарадиган профессионал институт сифатида намоён қилган, дея таъкидлади.

    «Сўнгги йилларда биз полиомиелит (болалардаги фалажлик), қизамиқ ва бошқа касалликларга қарши вакциналарни Ҳиндистоннинг Серум институтидан олиб келмоқдамиз. Бу вақт давомида уларнинг вакциналаридан жиддий иккиламчи таъсирларни кўрмадик. Covishield вакцинаси ишлаб чиқариладиган Ҳиндистоннинг Серум институти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сертификатланган клиникасидир», — деди вазир ўринбосари.

    Ализода Европа мамлакатлари Европада ишлаб чиқарилган AstraZeneca вакцинасидан фойдаланаётганини, бошқа мамлакатларга эса вакцина Ҳиндистондан етказиб берилаётганини таъкидлаб, асосан, Украина, Молдова ва куни кеча Ўзбекистон ушбу вакцинани қабул қилиб олганини айтди.

    Вакцинани республика ҳудудида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги саволга вазир ўринбосари AstraZeneca аллақачон Тожикистонда рўйхатдан ўтганини айтиб, жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Россиянинг «Спутник V» ва Хитойнинг CoronaVac вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

    Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, айни пайтда Тожикистон бошқа давлатлардан, хусусан, Россия ва Хитойдан вакциналар олиш устида ишламоқда. Бунинг учун Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки ёрдам бермоқда.

    Ализоданинг айтишича, Тожикистон фуқаролари қайси вакцина билан эмланишини ўзлари танлаши мумкин. У вакцинацияни бошлаш санасини ҳали аниқ айтмади, аммо препаратни биринчи навбатда тиббиёт ходимлари қабул қилишини айтди. Уларнинг барчаси мамлакатнинг бошқа фуқаролари сингари вакцинани ихтиёрий ва бепул олади.

    Бир кишига икки доза вакцина 8—12 ҳафта оралиғида юборилади. Эмланганидан сўнг фуқароларга Европанинг «яшил паспорти» аналоги бўлган махсус сертификат берилади.

    «Шунингдек, хусусий клиникалар ҳам коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиши мумкин. Аммо бунинг учун улар препаратни Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказиши керак», — деди вазир ўринбосари.

    Эслатиб ўтамиз, дунёда AstraZeneca вакцинаси орқали оммавий эмлашлар бошланганидан сўнг вакцинани қабул қилганлар орасида касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари кузатила бошлади. Ўлим ҳолатини ўрганган шифокорлар ушбу дори билан эмланганларда тромблар ҳосил бўлганини аниқлади.

    Шундан сўнг бир қатор мамлакатлар препаратдан фойдаланишни тўхтатиб қўйди. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    ЖССТ AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишга сабаб кўрмаётганини маълум қилди. Кейинроқ AstraZeneca эмлашнинг ножўя таъсири тўғрисидаги хабарларга жавоб берди. Ўзбекистонда эса ушбу вакцинадан фойдаланиш давом этиши маълум қилинди.

    Вакцина 17 март куни Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди.

    19.03.2021, 00:46   Изоҳ (0)   12566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида шифокор ва полициячиларни Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди

    19.03.2021, 00:34

    «АҚШ президенти жуда ёмон баёнот берди» —  Кремль Байденнинг Путинни «қотил» деб атагани ҳақида

    19.03.2021, 00:22

    Бувисини тинчлантираётган «Сўх воқеалари» айбдори, стоматолог ҳузуридаги йўлбарс, Пикассонинг олтин ликопчаси. 18 март суратлари

    18.03.2021, 23:59

    Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда. Карантин кучайтирилиб, вакцинация кенгайтирилмоқда. Ёздаги оғир вазият такрорланиши хавфи бор

    18.03.2021, 21:45

    ЖССТ AstraZeneca билан эмлашда давом этишни тавсия қилди. Вакцинадан фойдаланиш Европа Иттифоқининг йирик давлатларида тўхтатилган

    18.03.2021, 15:57

    Сергей Шойгу: «Россия Қозоғистонни ўзига қўшиб олмоқчи экани ҳақидаги миш-мишлар — хомхаёл»

    18.03.2021, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.