• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Грузияда AstraZeneca билан эмланган ҳамшира комага тушиб қолди, Франция, Болгария ва Киевда локдаун эълон қилинди, Мексикада қалбаки «Спутник V» аниқланди. Коронахабарлар

    Сўнгги бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» коронадайжестида.

    Грузияда AstraZeneca билан эмланган ҳамшира комага тушиб қолди

    Грузиянинг Ахалсихе шаҳрида тиббиёт муассасаларидан бирининг ходимаси AstraZeneca вакцинаси билан эмланганидан кейин комага тушиб қолди. 27 ёшли ҳамширада анафилактик шок юзага келгани тахмин қилинмоқда. Ҳамкасблари сўзларига кўра, унинг аҳволи оғир.

    Грузия соғлиқни сақлаш вазирлиги AstraZeneca билан эмланган жами уч мингдан ортиқ одамнинг беш нафарида иккиламчи асоратлар кузатилганини тасдиқлади.

    Ҳамширадаги анафилактик шок сабаблари аниқланмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларнинг қонида тромб пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг бир қатор мамлакатлар препаратдан фойдаланишни тўхтатиб қўйганди. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    Европа дори-дармон агентлиги (EМА) коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси хавфсиз ва самарали деб эълон қилгач, Европа давлатлари ушбу препарат билан эмлашни қайта бошлади. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Болгария, Португалия ва Словения, шунингдек, Канада ва Латвияда ҳам AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлашга рухсат берилди.

    Франция ва Болгарияда, шунингдек, Киевда локдаун эълон қилинди

    Франция бош вазири Жан Кастекс ва соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран мамлакатда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланганини маълум қилди. 20 мартдан бошлаб 16 та департаментда, шу жумладан, Парижда ҳам тўрт ҳафтага тўлиқ карантин жорий қилинмоқда.

    Кастекснинг айтишича, бир қанча департаментларда дам олиш кунлари кечқурун 18:00 дан эрталаб 6:00 гача эълон қилинган комендантлик соати ва карантин етарли бўлмаган. Унинг сўзларига кўра, баъзи туманларда касалхоналар ва реанимация бўлимлари «ўз имкониятларининг чегарасигача бориб етган». Ҳукумат Ил-де-Франц ва О-де-Франц минтақалари департаментларини, шунингдек, Денгизбўйи Алп тоғлари, Денгизбўйи Сена ва Эр департаментларини карантинга тўлиқ ёпишга қарор қилди.

    Қайд этилишича, Францияда COVID-19’га қарши вакцина етишмаслиги кузатилмоқда. 18 мартга келиб, 5,5 миллион киши битта доза, 2,3 миллион киши — иккита доза билан эмланган. Эмлаш суръатларини ошириш кескин вазиятнинг ягона ечими бўлишини тахмин қилмоқда Франция ҳукумати.

    Болгарияда COVID-19 билан касалланиш ҳолатининг ёмонлашиши сабабли 22 мартдан бошлаб ўн кунга қатъий коронавирус чекловлари киритилади. Умумий овқатланиш муассасалари фаолияти тўхтатилади. Фақат етказиб бериш хизмати ишлайди. Йирик савдо марказлари ёпилади, оммавий, спорт, маданий тадбирлар бекор қилинади. Театр ва кинотеатрлар ишламайди. Уйдаги тадбирларда 15 кишидан ортиқ одамнинг тўпланиши тақиқланади.

    Сўнгги бир кеча-кундузда Болгарияда 4,2 минг киши коронавирусга чалинди, касалликни юқтириш бўйича умумий ҳолатлар 292 мингтага етди, 12 минг киши вафот этган.

    Киев мери Виталий Кличко Украина пойтахтида 20 мартдан қатъий коронавирус чекловларини эълон қилди. Локдаун уч ҳафта — 9 апрелгача амал қилади. Ҳукумат буни вирусга чалиниш ва касалхонага ётқизиш билан боғлиқ ҳолатларнинг кўпайиши билан изоҳлади. Мер коронавирус билан боғлиқ вазиятни мураккаб деб атади ва у ҳалокатга олиб келиши мумкинлигини айтди.

    Киевда кинотеатрлар, театрлар, музейлар ва савдо марказлари ёпилади. Оммавий тадбирлар, спорт мусобақаларида томошабинларнинг қатнашиши тақиқланади. Умумий овқатланиш жойлари фақат уйга олиб кетиш учун ишлайди. Спорт залларида гуруҳ машғулотлари тақиқланади, сартарошхона ва гўзаллик салонлари олдиндан ёзилиш шарти билан ишлайди. Мактаблар таътилдан кейин масофавий таълимга қайтади, бюджет соҳасидаги барча корхона ва ташкилотлар ҳам уйдан ишлашга ўтади. Жамоат транспорти 50 фоизга тўлган ҳолда ишлаши мумкин.

    Киевда сўнгги уч кундан буён коронавирусга чалиниш бўйича мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда. COVID-беморлар учун жойларнинг 70 фоиздан ортиғи тўлган. Киевда жами касалланганлар сони 150 мингга етди, 3 мингга яқини вафот этди.

    Мексикада қалбаки «Спутник V» вакцинаси мусодара қилинди

    Мексика ҳуқуқ-тартибот органлари контрабанда йўли билан олиб кирилган «Спутник V» вакцинаси партиясини мусодара қилди, у Кампече халқаро аэропортида хусусий самолёт бортидан топилган. Самолёт Гондурасга учиши керак бўлган. 5775 та дозадан иборат флаконлар дорини сақлаш учун зарур бўлган ҳарорат режимини таъминлаш учун муз солинган термоконтейнерларга жойланган.

    Айни пайтда Гондурасга олиб киришга уринилган вакцина партиясининг келиб чиқиши ўрганилмоқда. «Спутник V»ни ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилувчи Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди, ўз навбатида, Мексикада аниқланган вакцина қалбаки эканини таъкидламоқда. «Вакцинанинг қалбаки партиясини етказиб беришга уриниш — Россия дорисига қарши эҳтимолий провокацияларга мисол бўла олади», — дейишди фондда.

    Россия вакцинаси шу пайтгача дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида фойдаланиш учун маъқулланган, уни қўллаш учун охирги бўлиб Филиппин рухсат берди.

    Мавзуга доир:

    • Дунёда коронавирусга чалиниш даражаси ўсди, кексаларда қайта касалланиш хавфи юқори бўлиб чиқди, об-ҳаво COVID-19 тарқалишига таъсир қиладими? Коронахабарлар
    • AstraZeneca’нинг янги асоратлари аниқланди, Францияда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди, янги авлод вакциналари синалмоқда. Коронахабарлар

    19.03.2021, 13:34   Изоҳ (0)   21200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа мамлакатлари AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлади

    19.03.2021, 12:10

    Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинасини хавфсиз деб топди. Турли мамлакатлар олимларининг бу борадаги фикрлари фарқланмоқда

    19.03.2021, 09:38

    Шимолий Корея АҚШ билан алоқаларни тиклаш учун ўз шартларини маълум қилди

    19.03.2021, 08:42

    Bloomberg: Трамп президентлик даврида бойлигининг қарийб чорак қисмини йўқотди

    19.03.2021, 08:08

    Бердимуҳамедов фавқулодда вазиятлар учун 112 ёки 911 ягона рақамидан фойдаланишни таклиф қилди

    19.03.2021, 07:22

    Путин Байденга онлайн режимда очиқ суҳбат қилишни таклиф этди

    19.03.2021, 06:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.