• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси, Салоҳ, Неймар ва Азар. Трансфер нархи кескин пасайиб кетган машҳур футболчилар ҳақида

    Европада трансферлар мавсуми якунланганига ҳам маълум вақт бўлди. Мустақил Transfermarkt портали эса кўҳна қитъанинг энг яхши футболчилари қийматини янгилади. Ансу Фати сингари 17–20 ёшли болакайлар қимматлашаётган бўлса, анчайин номдор футболчилар сезиларли даражада арзонлади. Демак, қуйида турли сабабларга кўра нархи пасайган машҳур футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Садио Мане «Ливерпуль»

    30 миллион евро (150 млндан 120 млнга)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сенегаллик футболчи 2019/2020 йилги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказди: у «қизиллар» таркибида 47 учрашув ўтказиб, 22 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Нима учун унда унинг нархи тушди дерсиз? Сабаби коронавирус пандемияси! 2020 йилнинг баҳорида Transfermarkt ўйинчиларнинг нархлари уларнинг ёшига қараб 10-20 фоизгача пасайиши мумкинлигини эълон қилганди. Садио  ўз қийматининг атиги бешдан бир қисмини йўқотди. Бунинг устига мавсум қайта тикланганидан сўнг унинг самарадорлик кўрсаткичлари пасайиб кетди – 9 учрашувда атиги 4 та гол. Танаффусдан олдин Мане шунчаки  даҳшатли ўйин намойиш этаётганди.

    Видео: Садио Маненинг «Ливерпуль» сафида АПЛда урган 50 та голи

    Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм»

    30 миллион евро (150 млндан 120 млнга)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Худди Манеда бўлган вазият Кейнда ҳам кузатилди. Унинг қиймати трансфер бозоридаги инқироз сабаб пасайди. Бундан ташқари, «Тоттенҳэм» етакчиси январь ойида жароҳат туфайли сафдан чиқиб, фақат июнь ойига келибгина майдонга қайтганди. Ҳарри 2020/2021 йилги мавсумда эса ажойиб статистика қайд этмоқда: 8 ўйин, 8 та гол ва 7 та голли пас. Агар у бутун мавсум давомида шу самарадорликни сақлаб қолса, яна қийматини кўтариб олиши ҳеч гап эмас.

    Видео: Ҳарри Кейннинг «Тоттенҳэм» сафидаги топ-10 голи

    Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»

    30 миллион евро (150 млндан 120 млнга)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тан олиш лозим 2017/2018 йилги ажойиб мавсумдан кейин Салоҳ бироз секинлашди. Ўшанда у 52 учрашувда 44 гол урганди, шунингдек, 16 та ассистни ҳам ўз номига расмийлаштириб қўйганди. Мисрлик охирги вақтларда 150 миллион евролик ўйин кўрсата олмаётгани каби, ҳозирча ўша ақл бовар статистикага ҳам ета олмаяпти.

    Видео: Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль» сафида АПЛда урган 50 та голи

    Кевин де Брюйне «Манчестер Сити»

    30 миллион евро (150 млндан 120 млнга)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кевин де Брюйненинг янги нархи кўпчиликни ҳайратлантирди. Боиси ярим ҳимоячининг ўтган йилги муваффақиятли ўйинига қарамай, унинг кўтарилиш ўрнига пасайган. Кевин юқорида номлари зикр этилган ўйинчилардан фарқли ўлароқ, катта ўсишни намойиш этганди. Де Брюйне 13 гол ва 20 голли узатма билан «гол+пас» тизими бўйича АПЛнинг 2019/2020 йилги мавсумдаги энг яхшиси бўлганди. Ушбу масала юзасидан Трансфермаркт вакилларидан изоҳ сўралганида, улар нархи 100 миллион евро ва ундан юқори бўлган етакчи футболчиларнинг қиймати бир мунча вақт давомида ўзгармай қолишини маълум қилди. Бу трансфер бозорининг коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қандай жавоб бергани билан боғлиқлиги қўшимча қилинди. Шунинг учун ҳатто де Брюйне мавсумни ажойиб ўтказган бўлса-да, унинг нархи кўтарилмаган. Яна бунга ёзги трансфер ойнаси ҳам билвосита таъсир кўрсатди – 5 йил ичида илк бор 100 миллион евро ва ундан юқори бўлган трансфер амалга ошмади. Ҳатто топ-клублар ҳам молиявий йўқотишларга дуч келди: улар учун ҳам бундай ҳажмдаги трансферларни амалга ошириш катта муаммога айланиб қолди.

    Видео: Кевин де Брюйненинг «Ман Сити» сафида АПЛда урган барча голлари

    Раҳим Стерлинг «Манчестер Сити»

    32 миллион (160 млндан 128 млнга)

    Фото: Football Addist

    Фото: Football Addist

    Сўнгги уч йил ичида Стерлинг бир хил, яъни юқори даражадаги ўйинни намойиш этмоқда ва ҳар мавсумда камида 40 тадан самарали ҳаракатни амалга оширмоқда. Кўриниб турибдики, Transfermarkt’га бу етарли бўлмаган. «Футболчининг нархига нафақат унинг ўйин сифати таъсир қилади. Балки нархлар рўйхати бошқа нарсалар қатори, футболчига бўлган талабга қараб тузилган», – дея изоҳ беради портал вакиллари Раҳим борасидаги саволга. Ҳозирча унга фақат «Реал» қизиқиш билдирмоқда, аммо «Манчестер Сити» ўз етакчиларидан бирини «қандайдир» 128 миллионга қўйиб юбориши амри маҳол.

    Видео: Раҳим Стерлингнинг «Манчестер Сити» сафида АПЛда урган барча голлари

    Неймар ПСЖ

    32 миллион (160 млндан 128 млнга)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Неймарнинг ҳам нархи пасайишда давом этмоқда. Бунинг энг асосий сабабларидан бири унинг бошқа етакчи чемпионатлардан қуйида келтириладиган Лига 1 да ўйнаётганидир. Бундан ташқари, Неймарнинг самарадорлиги ҳам аввалгидек эмас. Сўнгги вақтларда Неймар жароҳатлар билан ҳам «чиқишиб» қолгани ҳам рост: уч йил ичида (Францияда) у деярли 400 кунни майдон ташқарисида ўтказди. Таққослаш учун «Барселона»да бу рақам икки баравар кам эди.

    Видео: Неймар ижросидаги энг сара дриблинглар тўплами

    Антуан Гризманн «Барселона»

    40 миллион (120 млндан 80 млнга)

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гризманнинг «Атлетико»дан «Барселона»га ўтиши фаолиятидаги энг катта хатога ўхшайди. Ҳар холда ҳозирча шундай бўлиб турибди. Гризманн биринчи мавсумда каталониялик мухлислар томонидан унга билдирилган умидларнинг ҳеч бирини оқламади. Иккинчи мавсум Гризманн ўзини тиклаб олиши учун ёрдам бериши мумкин. Бироқ Антуан уни ҳам муваффақиятсиз бошлади: Ла Лиганинг дастлабки 3 та учрашувида на гол урди ва на ассист берди. Буёғига нима бўлишини эса фақат вақт кўрсатади.

    Видео: Антуан Гризманнинг энг сара голлар тўплами

    Лионель Месси «Барселона»

    40 миллион (140 млндан 100 млнга)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Аллақачон 33 ёшни уриб қўйган Мессининг ҳаракатлари ҳамон ҳурмат ва таҳсинга сазовор. Бироқ айнан мана шу ёш унинг нархи пасайишига сабаб бўлди. Таққослаш учун Криштиану Роналдунинг трансфер ёрлиғи аллақачон 60 миллион еврога тенг, гарчи у Леодан атиги икки ёш катта бўлса ҳам. Ўтган ёзда Трансфермаркт португалияликни 90 миллион еврога баҳолаганди. Мессини ҳам, тахминан, шундай келажак кутмоқда.

    Видео: Лионель Мессининг АПЛ жамоаларига қарши баҳсларидаги 26 та голи битта

    Кепа Аррисабалага «Челси»

    42 миллион (60 млндан 18 млнга)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Испаниялик «Челси»да том маънода муваффақиятсизликка учради. «Аристократлар» Кепа учун сарфлаган самовий 80 миллион евро ҳавога учган пуфак мисоли йўқ бўлиб кетди. Кепанинг хатолари эса аллақачон тизимли характер касб этиб бўлган: у деярли ҳар бир учрашувда гол олиб келадиган қўпол хатолари билан ёдда қолди. «Челси» унинг ўрнига Эдуард Менди исмли янги дарвозабон топиб келди. Ҳозир кўпчиликни фақат бир савол ўйлантирмоқда – Кепанинг тақдири нима бўлади?

    Эден Азар «Реал»

    60 миллион евро (120 млндан 60 млнга)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Роналду Туринга кетиб қолгач, Флорентино Перес унинг ўрнини ҳар томонлама боса оладиган юлдуз олиб келиши керак эди, шундай бўлди ҳам, юлдуз олиб келинди. Эден Азар «Реал»га ўз позициясида дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири сифатида келганди. Бироқ келиши билан у жароҳат орттириб олди. Кейин эса яна бошқаси. Шу тариқа Азар «қаймоқранглилар» лагеридаги тўлиқ бўлмаган олти ой ичида тўрт марта жароҳат олди. Испан матбуотининг ёзишича, Эден ҳозирда яна жароҳат олишдан қўрқиб қолган, бу эса унинг тикланиш жараёнини кечиктирмоқда. «Реал» ҳаттоки, унга бу қўрқувдан халос бўлиши учун руҳшунос ҳам ёллаган. Бу унга қанчалик ёрдам бериши тез орада маълум бўлади. Бироқ нима бўлганда ҳам бельгияликнинг аввалги даражасига қайтиши жуда жуда қийин масала.

    Бошқа мақола ва интервьюлар:

    • Футболчилик қони, ҳет-триклар, Златан, Роналду ва Чемпионлар Лигаси. Улкан вундеркинд Эрлинг Ҳоланд ҳақида
    • Санчо, Лаутаро, Кулибали ва Балотелли. Ёз ва кузнинг амалга ошмаган энг шов-шувли трансферлари
    • «Женоа»га ўтиш, болалиги, амалга ошган орзулари, «Челси» ва Ривалдо ҳақида Элдор Шомуродов билан катта интервью
    • Чемпионликдан қувғинликкача. Месут Ўзилнинг «Арсенал»га керак бўлмай қолгани ҳақида
    • «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?
    • «Бобомни ҳар сафар ўйлаганимда, юрагим пора-пора бўлиб кетади. У ўз уйи остонасида отиб ташланганди». Хорватиялик қочоқ Лука Модрич ҳикояси
    • Узоқ кутилган қирол — Роберт Левандовски ҳақида

    16.10.2020, 10:03   Изоҳ (0)   35206
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бавария» йирик ғалабага эришиб, Германия Кубогининг кейинги босқичига йўл олди. Дебютант Шупо-Мотингдан дубль

    16.10.2020, 07:48

    «Спартак» Москва «Челси» футболчиси Виктор Мозес трансферини эълон қилди

    16.10.2020, 01:33

    #Instasurat: Коронавирусни енгган Мане, «Реал» футболчиларини кутаётган Зидан, Обамеянг ва унинг дўсти

    15.10.2020, 23:56

    Суперлиганинг 19-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди

    15.10.2020, 23:34

    АПЛдан РПЛгача. Жаҳоннинг айни дамдаги энг қиммат лигалари маълум бўлди

    15.10.2020, 22:49

    Ҳабиб Нурмагомедов: «Агар Майкл Чендлер Ислом Махачевни мағлуб этса, у ҳолда уни биринчи рақамли даъвогар деб қабул қиламан»

    15.10.2020, 21:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    Реклама | 28 июн, 19:30

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.