«Челси» ярим ҳимоячиси Виктор Мозес фаолиятини Москванинг «Спартак» жамоасида давом эттиради.
Нигериялик футболчи москваликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилади. Шартномага кўра, «Спартак» Мозесни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Футболчи «қизил-оқлар» сафига яқин орада келиб қўшилади.
Хабарларга кўра, Мозеснинг «Спартак»даги маоши йилида 3 миллион еврога яқин бўлади.
Виктор 2019/20 йилги мавсумни «Интер»да ижара асосида ўтказганди. 29 ёшли ўйинчи А Серияда 12 та ўйин ўтказиб, бешта голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)