• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. Нобель мукофоти совриндорлари, Қирғизистонда янги давлат тўнтариши, Арманистон ва Озарбайжоннинг Москвадаги келишуви

    Октябрь ойининг иккинчи ҳафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди. Анъанага кўра, бу ҳафта якунларига бағишланган дайжестимизни эълон қиламиз.

    Нобель мукофоти совриндорлари

    Бу сафарги дайжестни илм-фан соҳасидаги энг нуфузли ҳодиса билан бошлаймиз.

    Швеция ва Норвегияда 5 октябрь куни Нобель ҳафталиги бошланди, ҳафталик давомида ушбу нуфузли мукофотнинг 2020 йилдаги совриндорлари аниқланди. Стокгольмдаги Нобель қўмитаси 5 октябрь, душанба куни мукофотнинг тиббиёт бўйича, сешанба куни — физика, чоршанба куни — кимё, пайшанба куни эса адабиёт бўйича совриндорларини эълон қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дунёдаги энг нуфузлилардан бири ҳисобланадиган дунёда тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшганлик учун мукофот совриндори, анъанага кўра, Ослода эълон қилинди. Маросим 9 октябрь, жума куни бўлиб ўтди. Нобель қўмитаси маълумотларига кўра, бу йил тинчлик мукофотига 318 нафар номзод даъвогарлик қилди, улардан 211 нафари — жисмоний шахс бўлса, 107 таси — ташкилотлардир.

    Анъанага кўра, биринчи навбатда тиббиёт ва физиология бўйича мукофот номзодлари номи эълон қилинди. Ушбу мукофот гепатит C вирусини кашф этганликлари учун Ҳарви Олтер, Майкл Хаутон ва Чарльз Райсга топширилди. 2019 йилда тиббиёт ва физиология бўйича Нобель мукофотига ҳужайраларнинг кислород етишмаслигига мослашишини ўрганганликлари учун Уильям Келин, Питер Ретклифф ва Грегг Семенза сазовор бўлган эди.

    Физика йўналишидаги Нобель мукофоти қора туйнукларни ўрганган уч физик олим – англиялик физик Рожер Пенроуз, германиялик астрофизик Райнҳард Генсел ва америкалик астроном Андреа Гезга топширилди. Пенроуз ушбу мукофотга қора туйнукларнинг пайдо бўлиши умумий нисбийлик назариясининг ишончли башорати экани, Генсел ва Гез эса галактикамиз марказида супермасса қора туйнук топилгани учун сазовор бўлди.

    Кимё бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти геномни таҳрирлаш усулларини ишлаб чиққани учун Эммануэль Шарпанте ва Женнифер Дуднега топширилди. Ҳозирда Германияда ишлаётган франциялик микробиолог Шарпанте ва унинг ҳамкасби, америкалик биокимёгар Женнифер Дудне (АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли университети) бир неча йил аввал бактерияларда уларни вируслардан ҳимоя қиладиган молекуляр «иммунитет»ни кашф қилди. Ундан турли организмлар геномларини ўта аниқ таҳрирлашда фойдаланишга эришилди. Бугунги кунда бутун дунёдаги олимлар геном таҳриридан жиддий касалликларни, шу жумладан, ОИТС ва ирсий касалликларни даволашга ёндашувларни яратишда фойдаланмоқда.

    Нобель қўмитаси адабиёт бўйича 2020 йилдаги мукофотга америкалик шоира Луиза Глюкни муносиб деб топди. Мукофот «ўзининг ашаддий гўзаллиги билан индивидуал мавжудликни умумбашарий қиладиган, бехато таниладиган шеърий овоз учун» берилди. 2019 йилдаги маросимда Швеция академияси бирданига икки йил учун мукофот эгалари номларини эълон қилган — улар полшалик Ольга Токарчук ва австриялик Петер Хандке бўлган эди. 2018 йилда адабиёт бўйича мукофот топшириш ғолиблар ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ можаро сабабли бекор қилинганди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Навбатдаги, тинчлик бўйича мукофотга Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (World Food Programme) — очарчиликка қарши курашувчи йирик ташкилот муносиб деб топилди. БМТнинг озиқ-овқат етказиб берадиган инсонпарварлик ташкилоти очарчилик билан курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, можаро зоналарида тинчлик ўрнатиш учун шароит яратишга қўшган ҳиссаси ва очликдан уруш ва можаро қуроли сифатида фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатлари учун мукофотланди.

    Нобель қўмитаси баёнотида маълум қилинишича, 2019 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури очликдан азият чекаётган 88 мамлакатда қарийб 100 миллион кишига ёрдам берди. Тинчлик мукофоти — Нобель циклидаги охиргисидан битта олдинги ва Стокгольмда эмас, Ослода эълон қилинадиган ягона соврин.

    Қирғизистондаги манзара

    Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловлар натижаларидан норози бўлган минглаб одамлар кўчаларга норозилик намойиши учун чиқди. Милиция ходимлари намойишчиларни сув замбараклари ҳамда ёруғлик ва шовқин чиқарувчи гранаталар ёрдамида тарқатиб юборди.

    Намойиш 5 октябрь куни кундузи бошланди, унда қатнашганлар сони олти минг кишига етди. Намойишни парламентда депутатлик ўрнига эга бўла олмаган 11 та партия қўллаб-қувватлади. Намойишнинг дастлабки соатларида милиция куч ишлатмади ва йиғилганларни тарқалишга чақирди.

    Намойишчилар ҳукумат биноси томон ҳаракатланиб, қароргоҳ дарвозасини синдирди ва унинг ҳудудига киришга уринди. Шундан сўнг, намойишчиларни тарқатиш ҳаракати бошланди. Куч тузилмалари махсус техника ҳамда ёруғлик ва шовқин чиқарувчи гранаталардан, сув замбаракларидан фойдаланди. Намойишчилар уларга қарата тош отди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Тўқнашувлар оқибатида намойишнинг бир нечта иштирокчиси жароҳат олди. Улар орасида «Ата Мекен» партияси етакчиси Жанар Акаев ҳам бор, у оёғидан жароҳатланди. Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги икки нафар милиция ходими жароҳат олганини маълум қилди. Намойишчилар чиқинди идишларини ағдариб, уларни ёқиб юборди. Шаҳар марказида бир нечта автомобилга зарар етказилди.

    Намойишлар ортидан мамлакат президенти Сооронбой Жээнбеков Қирғизистонда ҳукуматни ноқонуний эгаллашга уриниш юз берди, дея баёнот берган. Намойишлар тўхтамади ва намойишчилар кейинчалик ҳукумат биноси, Бишкек шаҳар мериясини эгаллаб олди.  Бишкек мерияси биносига бостириб кирган намойишчилар «Республика» партиясидан Қирғизистон парламенти депутатлигига номзод Жўшбек Коеналиевни шаҳар мери деб эълон қилди.

    Намойишлар жиддий тус олганидан кейин Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини бекор қилди. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулнора Жўрабоеванинг сўзларига кўра, комиссия ўзини ўзи тарқатиб юбориш масаласини ҳам муҳокама қилди. «Ушбу сайлов кампанияси билан биз ўзимизни обрўсизлантирдик ва шунинг учун бу ҳолатда энг яхши ва тўғри қарор муддатидан олдин истеъфога чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиш деб ҳисоблайман», деган у.

    6 октябрь куни кечга яқин мамлакат бош вазири Кубатбек Бўронов истеъфо берди. Қирғизистон парламенти собиқ депутат Садир Жапаровни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлаш учун овоз берди. Садир Жапаров 5 сентябрь куни намойишчилар томонидан Бишкекдаги қамоқхоналардан биридан озод қилинди. У тартибсизликлар ташкил қилиш айби билан 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётганди.

    Аввалроқ Қирғизистон парламенти раҳбари Достон Жумабеков истеъфога чиққан эди. Мамлакат президенти Сўронбой Жээнбеков мухолифат билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди. 8 октябрга келиб, мамлакат хавфсизлик кенгаши президент Сўронбой Жээнбековнинг йўқолиб қолганини хабар қилди. Баъзи хабарларда унинг Ўш вилоятига учиб кетгани ҳам айтиб ўтилди. Президент матбуот хизмати унинг Бишкекда эканини маълум қилди.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Кейинроқ, президент  мамлакатдаги вазиятни ҳуқуқий майдонга қайтаришни исташини ва бунинг учун барча «зарур қарорларни» имзолашга тайёр эканини айтиб баёнот берди. У давлатнинг яхлитлиги, халқнинг бирлиги ва жамиятнинг хотиржамлигини бирламчи деб атади ҳамда муайян шароитларда лавозимдан кетишга тайёрлигини қўшимча қилди.

    «Жорий вазият яна қонуний ўзанига қайтиши, барча давлат тузилмалари ва ҳукумат қонуний мақомга эга бўлиши ва мамлакат тўғри йўлга тушиб олиши билан президент лавозимидан кетишга тайёрман», деди у.

    9 октябрь куни давлат раҳбари мамлакат ҳукуматини тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонга имзо чеккан. Шунингдек, Хавфсизлик кенгаши раиси ҳам вазифасидан озод этилди. Қирғиз Республикасидаги тартибсизликлар ортидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон республикалари президентлари Қирғизистондаги воқеалар юзасидан қўшма баёнот билан чиқди. Ҳужжат Қозоғистон президенти сайтида эълон қилинди.

    Шунингдек, намойишлар пайтида мамлакатнинг аввалги президенти Алмазбек Атамбаев ҳам қамоқдан озод қилинган эди. Аммо 10 октябрь куни у яна қўлга олинди. 10 октябрь куни Қирғизистон парламенти депутатлари «Mekenchil» («Ватанпарвар») партияси асосчиси Садир Жапаровни бош вазир лавозимига тасдиқлади. Қирғизистондаги беқарор вазият давом этмоқда.

    Москвадаги келишув

    Қуролли ҳаракатлар давом этаётган Озарбайжоннинг Қорабоғ вилоятида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув Москвада имзоланди. Арманистон ва Озарбайжон Москвада ўтказилган кўп соатлик музокаралардан сўнг, 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Қайд этилишича, томонлар тўртта банд бўйича келишди:

    1. Ҳарбий асирларни ва ушлаб турилган бошқа шахсларни ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштириш ва Халқаро қизил хоч мезонларига мувофиқ гуманитар мақсадларда 2020 йил 10 октябрь соат 12:00 дан бошлаб ўт очиш тўхтатилади;
    2. Ўт очишни тўхтатиш тартибининг конкрет параметрлари қўшимча равишда келишиб олинади;
    3. Озарбайжон ва Арманистон ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари воситачилигида келишувнинг асосий тамойиллари асосида имкон қадар тезроқ тинч йўл билан келишувга эришиш мақсадида музокараларни бошлайди;
    4. Томонлар музокара жараёнининг шакли ўзгармаслигини тасдиқлайди.
    Келишув бандлари уч томонлама маслаҳатлашувдан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонидан ўқиб эшиттирилди. Арманистон, Озарбайжон ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар 9 октябрь куни Москвада бошланиб, 10 октябрь оқшомида якунланди. У 10 соатдан ортиқ вақт давом этди. Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Зоҳраб Мнацаканян ва Жайҳун Байрамов Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 9 октябрь куни Москвага келди.

    Мавзуга доир:

    • Туркия Кавказга етиб келди. Россия билан тўқнашув муқаррарми?
    Тоғли Қорабоғда кенг қамровли жанговар ҳаракатлар 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Бу минтақадаги сўнгги ўн йилликда кузатилган энг жиддий тўқнашув бўлмоқда. 8 октябрь куни Женевада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи ҳамраислари — Россия, АҚШ ва Франция Тоғли Қорабоғдаги низони ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказишни бошлади. Унда Озарбайжон ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов ҳам қатнашди.

    Аввалроқ Россия, АҚШ ва Франция президентлари Владимир Путин, Дональд Трамп ва Эммануэль Макрон Тоғли Қорабоғ ҳудудида давом этаётган жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилганди.

    Коронаинфо

    Коронавирус бу ҳафта ҳам ўсишда давом этди. Айниқса, ҳафта охиридаги суткада дунё бўйича касалланиш ҳолатлари рекорд даражага етиб, бутун дунё бўйлаб 383,3 мингта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди.

    Ҳафтанинг охирги куни дунёда касалланиш ҳолатларо сони 37 миллион кишидан ошиб кетди. Икки кун ичида касалланганлар сони 1 миллионга кўпайди: 36 миллионлик маррадан 8 октябрь куни ўтилган эди. Ҳозирда дунё бўйича умумий касалланиш ҳолатлари сони 38 миллионга яқинлашиб қолди.

    Касалланиш ҳолатлари сони бўйича юқори учликка АҚШ (7,9 миллионта ҳолат), Ҳиндистон (7 миллион) ва Бразилия (5 миллион) киради.

    Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 30 августда 25 миллион, 11 сентябрда 28 миллион, 14 сентябрда 29 миллион, 18 сентябрда 30 миллион, 21 сентябрь куни 31 миллион, 5 октябрь куни 35 миллион кишидан ошган эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    12.10.2020, 11:45   Изоҳ (0)   64977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президенти сайловларида ғолиб бўлди

    12.10.2020, 11:11

    «Толибон» АҚШ президентлиги учун сайловларда Трампнинг ғалаба қозониши тарафдори эканини билдирди

    12.10.2020, 10:42

    Шимолий Корея ҳозиргача тақдим этилган қитъалараро баллистик ракеталарнинг энг каттасини намойиш қилди

    12.10.2020, 10:27

    Хитойда нима учун коронавируснинг иккинчи тўлқини йўқлигига изоҳ берилди

    12.10.2020, 09:52

    Кук ороли бош вазири ўзини деярли барча вазирликларга раҳбар этиб тайинлади

    12.10.2020, 09:00

    Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 7 миллион нафардан ошди

    12.10.2020, 08:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.