• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    “Юрак уриши” сериалида Керем Бурсин ва Лизге Жўмерт севишганлар образида пайдо бўлгач, актёр кескин танқидларга дуч келди. Чунки Керем ҳамкасбидан 15 ёш катта эди. Бироқ турк сериалларида турли ёшдаги актёр ва актрисаларни жуфтлик сифатида кўриш аллақачон одатий ҳолга айланган. Керем ва Лизге ҳам бу борада ягона мисол эмас. Ушбу мақолада ёшидаги катта фарқ ижодий ҳамкорлигига монелик қилмаган энг қизиқарли жуфтликларни тўпладик.

    Бурак Дениз ва Буржу Жошкун “Тунги эртак”— 14 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    Бурак Денизнинг “Тунги эртак” сериалида Су Буржу Жошкун билан жуфтлик бўлиши ижтимоий тармоқларда танқид остида қолди ва муҳокама қилинди. Икки юлдуз орасидаги 14 ёш фарқ “маънавият ҳимоячилари”ни тинч қўймади.

    Турклар сериални эрта якунлашни талаб қилди, чунки суратга олиш бошланганда Су Буржу 19 ёшда эди ва қизни катта ёшдаги актёр билан экранда кўриш киши учун ҳақоратдек туюларди. Продюсерлар норозилик билдирган томошабинларнинг фикрини эшитмади ва ўз ишини давом эттирди. Натижада, норозиликлар йўқолди ва “Тунги эртак” охирига келиб, ёш фарқи катта бўлган жуфтлик орасидаги ҳақиқий муносабатни ҳамма бир овоздан эътироф этди.

    Кадир Доғулу ва Неслиҳан Атагул “Ишқ соҳиллари” — 10 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    Кадир Дўғулу ва Неслиҳан Атагул нафақат узоқ йиллардан бери бахтли турмуш қуриб, ҳозирда бир ўғилни тарбияламоқда. Бироқ бир вақтлар уларнинг “Ишқ соҳиллари” сериалидаги роли томошабинларда кўплаб саволларга сабаб бўлган эди.

    Бу ҳамкорлик катта можаро келтириб чиқармаган бўлса-да, юлдузлар учрашиб, турмуш қурганидан сўнг турли муҳокамалар пайдо бўлди. Кўплаб турк журналистлари эса Кадир ва Неслиҳан орасидаги ёш фарқи уларнинг муносабатларига таъсир қилаётган-қилмаётганини аниқлашга уриниб кўришди. Жуфтлик неча бора ёш фарқини сезмасликларини айтган бўлса-да, мухлислар учун бу ҳали ҳам шубҳали қолмоқда.

    Ҳалук Билгин­эр ва Мелиса Донгел “Саккизинчи оила” — 45 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    “Саккизинчи оила” лойиҳаси Туркияда Дисней+ платформаси учун суратга олинмоқда ва 2025 йил кузида эфирга чиқади. Аммо, хейтерлар ҳозирдан сериални Ҳалукнинг Мелисадан 45 ёш катта эканлиги учун танқид қилмоқда.

    Бундай ёш фарқи фақат кастинг гуруҳининг истаги эмас, балки сериал сюжетига боғлиқ зарурат эканлиги ҳеч кимни қизиқтирмайди. Ижтимоий тармоқларда бу жуфтликнинг муваффақиятига шубҳа билдирилмоқда ва доим Мелиса бундай рол учун етарлича истеъдодга эга эмаслиги айтилмоқда. Актёрлар танқидчиларни аввало “Саккизинчи оила” сериалини бошидан охиригача кўришга чақирди, кейин эса фикр билдиришларини сўради.

    Ҳалит Эргенч ва Марям Узерли “Муҳташам юз йил” — 13 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    Ҳалит Эргенч билан Марям Узерли орасидаги ёш фарқи ҳеч кимга сир эмас, чунки “Муҳташам юз йил” сериали суратга олинаётган пайтда эркакнинг сочи тўкила бошлаган, аёл эса ёш ва жозибадор кўринишда эди.

    Ҳеч ким жуфтликни ёш фарқи учун танқид қилмаган, чунки бундай масалага эътибор қаратиш керак эмас эди. Бундан ташқари, экранда кучли султон образини ишончли ифодалаш учун ёш йигит мос келмасди. “Муҳташам юз йил”даги жуфтлик томошабинларнинг севгисини қозонди.

    Озан Гювен ва Серенай Сарикая “Фи, Чи, Пи” — 17 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    Турк актрисаси Серенай Сарикая “Фи, Чи, Пи” сериали устида ишлаш пайтида бир неча актёрлар билан бирга суратга тушди, улар ундан каттароқ эди. Лекин бу лойиҳа ҳақидаги умумий таассуротга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

    Сюжетнинг ўзи томошабинларга тақдим этиладиган воқеалар ривожи бир оз мураккаб бўлишини назарда тутган. Озан Гювен билан Серенай Сарикая орасидаги 17 ёш фарқ уларнинг ролларини мукаммал бажаришига тўсқинлик қилгани йўқ. Демак, бундай ёш фарқи ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

    Мерт Язичиўғлу ва Мина Демирташ “Қизил ғунчалар” — 15 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    Кўпчиликка ёққан Мерт Язичиўғу ва Мина Демирташнинг жуфтлиги бу рўйхатдаги энг можаро келтирганларидан бири эди. Голд Фильм компанияси лойиҳани яратишда диний мавзуга қўл урган эди. Суратга олиш пайтида бош актрисанинг ёши атиги 17 да эди.

    Турк томошабинлари учун ёш фарқи ижтимоий жиҳатдан қабул қилиб бўлмасдек кўринарди, ва лойиҳа сюжети ичидаги ҳиссий ноқулай саҳналар эса бу ҳолатни янада кучайтирди. Бир неча марта цензура қўмитаси “Қизил гулчамбарлар”га катта жарима солган ва лойиҳа эфирини тўхтатган, аммо жамоа таслим бўлмаган. Ҳозирда эса бу сериал ҳақиқий маданий феномен ҳисобланади.

    Каан Уранчиўғлу ва Пинар Дениз “Ҳукм” — 13 ёш фарқ

    Фото: Сериалдан кадр

    Баъзилар ҳатто Илгаз ва Жейлин ролларини ижро этган актёрлар орасида бундай ёш фарқи борлигини сезмаган, чунки Каан Уранчиўғлу ва Пинар Дениз экранда жуда табиий кўриниб, бир-бирларига жуда мос тушишган.

    Актёр ҳамкасбидан 13 ёш катта бўлса-да, жуфтликни ҳеч ким танқид қилмаган. Икки қаҳрамоннинг севги ҳикояси томошабинларни таъсирлантирди ва уларнинг қалбини забт этди. Шу сабабли ёш фарқини ҳеч ким сезмаган. 

    22 август, 19:55   Изоҳ (0)   778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жуфтлик#сериал#актёр#машҳур

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ойлигимни ярми жаримага кетса керак”: машинасига сирена ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 август, 22:30

    Канада АҚШ товарларига жавоб божларини бекор қилади

    Дунё | 22 август, 22:20

    Илон Маск Марк Цукерберг билан OpenAI’ни сотиб олишни муҳокама қилгани маълум бўлди

    Дунё | 22 август, 22:10

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туя ва бўталоқ совға қилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:51

    2,6 млрд сўмлик товар кодларини ўзгартириб, божхона тўловидан қочмоқчи бўлганлар аниқланди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:48

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.