Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Оиланинг барча вакили хоним таомини севиб истеъмол қилиши шубҳасиз. Шунинг учун дам олиш куни азиз бекажонлар учун товуқ ва сабзавотдан тайёрланадиган хоним тайёрлашни тавсия этамиз.

Фото: «1000.мену»

Фото: «1000.мену»

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ – 1 дона;
  • Ун – 500 гр;
  • Картошка – 2 дона;
  • Қовоқча (кабачки) – 1 дона;
  • Сабзи – 1 дона;
  • Пиёз – 1 дона;
  • Товуқ филеси – 300 гр;
  • Сариёғ – 50 гр;
  • Ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
  • Сув – 1 стакан;
  • Туз ва зираворлар таъбга кўра.
Тайёрланиш жараёни.
  1. Сувга тухум ва туз солиб аралаштирилади.
  2. Устидан ун ва сув солиниб, хамир қорилади. Тайёр бўлган хамир 30 дақиқа тиндирилади. Бу вақт ичида хамир янада юмшоқ ва эластик бўлади.
  3. Хамир иложи борича юпқа ҳолда ёйилади.
  4. Товуқ филеси ҳамда тозаланган сабзавотларнинг барчаси гўшт қиймалагичдан ўтказилади ва сариёғ, туз, зираворлар билан аралаштирилади.
  5. Ёйилган хамир юзасига аралашма бир текисда ёйиб чиқилади. Хамир рулет шаклида ўралиб, четлари яхшилаб чимчиланади. Шундагина сабзавотларнинг шарбати ташқарига оқмай, хамир ичида қолади.
  6. Мантиқасқон паллалари ёғланиб, туз, зираворлар солинган сув буғида бир соат мобайнида пиширилади.
  7. Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар