Нонушта ёки тушлик учун тезпишар таом рецепти керакми? Макарон, сабзавотлар ҳамда томат пастаси билан тайёрланадиган, 20 дақиқада дастурхонга тортиладиган таом айнан сиз учун!
Керакли маҳсулотлар:
- Макарон – 70-80 гр;
- Зайтун ёғи таъбга кўра;
- Томат пастаси – 1 ош қошиқ;
- Қўзиқорин – 3-4 дона;
- Қизил пиёз – ½ дона;
- Селдер – ½ дона;
- Сабзи – ½ дона;
- Қовоқча (кабачки) – ½ дона;
- Қирғичдан ўтказилган пишлоқ – ½ ош қошиқ.
Керакли маҳсулотлар саралаб олинади.
Пиёз майда тўғралиб, қизаргунга қадар қовурилади.
Қовоқча, сабзи майда тўртбурчак қилиб тўғралади. Пиёз устидан тўғралган маҳсулотлар ҳамда селдер солинади.
Қўзиқорин ҳам майда тўғралиб, бирга қовурилади.
Томат пастаси ҳамда туз, зираворлар солинади.
Макарон пастаси сувда қайнатиб олинади ва суви тўкиб ташланади.
Қовурилган масса ва макарон пастаси аралаштирилади, устидан пишлоқ сепилади.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)