• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 18 август куни 591 кишида коронавирус аниқланди. COVID-19’дан вафот этганлар сони 250 нафардан ошди

    Ўзбекистонда 17 август соат 23:30 дан 18 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 591 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет иккинчи кун касалланиш ҳолатлари 600 тага етмаяпти ва охирги 23 кун ичидаги энг паст натижа қайд этилди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 36 518 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 243, «Дарё» ҳисоби бўйича 252 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 243, «Дарё» ҳисоби бўйича 252 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 591 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 384 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 158 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 26 нафар;
    • Наманган вилоятида — 9 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 8 нафар;
    • Андижон вилоятида — 4 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 2 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида 384 кишида коронавирус аниқланди. Август ойида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (2 август) 325 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—18 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 7552 та янги ҳолат аниқланди. Бу касалланганлар сони бўйича 2—3-ўринларда турган Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги эпидемия мавсуми бошидан бери аниқланган ҳолатлардан ҳам кўп деганидир. Ҳозирда Тошкент шаҳрида аниқланган умумий касалланиш ҳолатлари 22 175 тага етди.

    Тошкент вилоятида 158 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Август ойининг 18 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 3059 кишига кўпайди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 53 фоизига тенгдир.

    Самарқанд вилоятида 26 кишида коронавирус қайд этилди. Охирги 9 кун ичида Самарқандда ҳар куни янги беморлар рўйхатга олинди, бу кунларнинг еттитасида вилоят кунлик касалланишлар сони бўйича Тошкент шаҳри ва вилоятидан сўнг учинчи натижани қайд этди. Самарқанд учун август ойи энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган ой бўлди. 18 кун ичида вилоятда 585 кишида касаллик аниқланиб, беморларнинг умумий сони 1523 нафарга етди. Самарқанд коронавирусга чалинганлар сони 1500 дан ошган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан сўнг 3-ҳудуд бўлди.

    Наманган вилоятида 9 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда август ойида 86 кишида коронавирус аниқланди. Бу Наманган вилоятидаги жами касалланиш ҳолатларининг 10,3 фоизига тенг деганидир.

    Сурхондарё вилоятида 8 кишида COVID-19 қайд этилди. Ушбу вилоятда 1 ҳафтадан бери янги ҳолатлар рўйхатга олинмаётганди. 11 августда ҳам Сурхондарёда 8 кишида коронавирус аниқланганди. Сурхондарёда коронавирусга чалинганлар орасида вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам бор эди. Бир ой давом этган даволанишлардан сўнг Боболов буткул соғайди ва 16 август куни Тошкентдан Сурхондарёга қайтди. Ҳоким дарҳол ўз фаолиятига киришишга улгурган. Тўра Боболов коронавирусга чалинган вилоят ҳокимлари орасида касалликдан тузалган биринчиси бўлди.

    Андижон вилоятида 4 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда бир ой ичида (17 июлдан бери) фақат 3 марта — 25 июль, 8 август ва 15 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмади. Ҳозир Андижонда коронавирусга чалинганлар сони 1152 нафарга етган. Бу водийнинг қолган икки вилояти — Наманган (834 та ҳолат) ва Фарғона (312) вилоятларидаги умумий касалланганлар сонидан (1146) ҳам кўп деганидир.

    Фарғона вилоятида 2 кишида COVID-19 қайд этилди. Фарғонада коронавирусга чалинганлар сони 312 нафарга етди. Ушбу ҳолатларнинг 58 таси ёки 19 фоизи августда аниқланди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Август ойида ССВ 6 кунда вафот этганлар 5 нафардан бўлгани, 12 кунда вафот этганлар 6 нафардан бўлганини хабар қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. исмли аёл вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. исмли эркак вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. исмли аёл вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 44 ёшли У.I. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 243 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 252 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4052 нафар бемордан 411 нафари оғир, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 6 кундан буён камаймоқда: 12 август куни 1785 кишининг аҳволи оғир бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 536 нафарга тушди. Уч ҳафта олдин — 29 июлда ҳам аҳволи оғир беморлар сони деярли шунча эди: 537 нафар. Аммо ўшанда даволанаётган беморлар сони ҳозиргидан 2,3 баравар кўп эди: 9517 нафар. Ҳозирда даволанаётган беморларнинг 13 фоизининг аҳволи оғир.

    Касалликдан даволаниш

    18 август куни Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида 643 киши коронавирусдан соғайди. Охирги 20 кун ичида 19 марта бир кунда соғайганлар сони кунлик касалланиш кўрсаткичидан юқори бўлмоқда.

    Янги тузалганларнинг

    • 402 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 165 нафари Тошкент вилоятида;
    • 34 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 20 нафари Бухоро вилоятида;
    • 10 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 7 нафари Андижон вилоятида;
    • 3 нафари Навоий вилоятида;
    • 2 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 36 518 нафар бемордан 32 223 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 88 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун ичида бу борадаги кўрсаткич ўзгармади.

    Баъзи беморлар жуда тез тузалишга муваффақ бўлаётганини қайд этиш жоиз. 12 августдан бери ҳозиргача 4535 кишида коронавирус аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 4052 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Лекин даволаниши июль ойидан бери давом этаётган беморлар ҳам бор. Мисол тариқасида бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловни айтиш мумкин. Уларда июль охирларида коронавирус аниқланганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 3033 нафар. Фарғонада 5, Жиззахда 9, Навоийда 14, Қашқадарёда 18, Хоразмда 24, Сурхондарёда 25, Сирдарёда 29, Қорақалпоғистонда 33, Андижонда 40, Наманганда 49, Бухорода 54, Самарқандда 167 ва Тошкент вилоятида 552 нафар бемор қолди.

    Беморларнинг жуда тез тузалиши мавзусини Тошкент вилояти мисолида давом эттирсак. Охирги 4 кун ичида (15 августдан 18 августгача) вилоятда 629 кишида коронавирус аниқланган. Аммо мазкур ҳудудда ҳозирда 552 киши коронавирусдан даволанмоқда. Бу дегани вилоятда 4 кун олдин касаллиги аниқланган беморларнинг баъзилари тузалишга улгурган деганидир.

    18.08.2020, 23:56   Изоҳ (0)   115262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1-синф учун қарийб 90 фоиз боланинг ҳужжати қабул қилинди

    18.08.2020, 23:46

    Бўстонлиқ—Тошкент—Бўстонлиқ йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилди

    18.08.2020, 23:34

    Олмалиқда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли йигит Nexia’ни катта тезликда бошқариб, Damas’га урилди (видео)

    18.08.2020, 23:22

    «Тошкент шаҳар сув таъминоти»га янги раҳбар тайинланди

    18.08.2020, 22:45

    Ўзбекистонда аҳолини сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

    18.08.2020, 22:07

    Халқ таълими вазирлиги: Ўзбекистондаги барча мактабларда октябргача буржуйка печларидан воз кечилади

    18.08.2020, 21:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.