Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:
- доллар 84,22 сўмга кўтарилиб, 12 581,97 сўм бўлди;
- евро 39,65 сўмга ошиб, 14 698,26 сўм бўлди;
- рубль 0,96 сўмга кўтарилиб, 157,75 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 12,08 сўмга пастлаб, 12 497,75 сўм бўлганди. Ўзбекистонда ушбу валюта расмий курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этган. Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири – бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.
Изоҳ (0)