Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 1-синфига 18 августга қадар 578 710 нафар ўқувчининг ҳужжати қабул қилинди. Халқ таълими вазирлигининг хабарига кўра, бу 2020/2021-ўқув йили учун қабул режасининг 90 фоизидир.
Шундан халқ таълими тизимидаги мактабларга 577 304 нафар бола, бошқа вазирлик тасарруфидаги мактабларга 103 нафар ва 1303 нафари нодавлат мактабларга қабул қилинган. Ўқувчиларнинг аксарияти — 96,4 фоизи ўз микроҳудудидан қабул қилинган (558 140 нафар бола).
Қайд этилишича, 2020/2021-ўқув йили йилида Халқ таълими вазирлиги 650 116 нафар ўқувчини қабул қилишни режалаштирган. Қабул жараёни 25 августга қадар давом этади.
Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни «qabul.maktab.uz» орқали онлайн навбат асосида амалга оширилмоқда.
Аввалроқ мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилаётгани, улар учун санитария-меъёр қоидалари ишлаб чиқилаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)