• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 10 август куни 695 кишида коронавирус аниқланди. Олти бемор вафот этди

    Ўзбекистонда 9 август соат 23:30 дан 10 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 695 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун кунлик касалланиш ҳолати 700 га етмаяпти. Бу кунларда 690 дан 695 нафаргача янги беморлар рўйхатга олинди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 31304 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 200, «Дарё» ҳисоби бўйича 209 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 200, «Дарё» ҳисоби бўйича 209 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 695 кишининг 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 348 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 154 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 19 нафар;
    • Сирдарё вилоятида — 11 нафар;
    • Андижон вилоятида — 11 нафар;
    • Жиззах вилоятида — 7 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 2 нафар.
    Шунингдек, Ўртасарой карантин марказида хориждан келган 143 нафар фуқаро орасида COVID-19 аниқланган.

    Кун давомида 7 та ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида 348 кишида коронавирус аниқланди. Бу охирги 8 кун ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Бир кун олдин эса 509 кишида коронавирус қайд этилиб, антирекорд ўрнатилганди. Август ойининг ортда қолган 9 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (2 август) ҳам 325 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—10 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 4241 та янги ҳолат аниқланди. Шунингдек, 10 август куни Ўртасарой карантин зонасида COVID-19 аниқланган 143 нафар бемордан 59 нафари Тошкент шаҳрида даволанишга киришди.

    Тошкент вилоятида 154 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда 23 июлдан бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ҳам ошди). Шунингдек, 10 август куни Ўртасарой карантин зонасида COVID-19 аниқланган 143 нафар бемордан 84 нафари Тошкент вилоятида даволанишга киришди.

    Самарқанд вилоятида 19 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда август ойининг ўзида 344 кишида коронавирус қайд этилди. Бу Самарқанддаги жами касалланиш ҳолатларининг 27 фоизига тенгдир.

    Сирдарё вилоятида 11 кишида COVID-19 қайд этилди. Август ойида вилоятда 110 кишида коронавирус аниқланди. Бу Сирдарёдаги жами касалланиш ҳолатларининг 16 фоизига тенг деганидир.

    Андижон вилоятида 11 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда сўнгги 16 кун ичида фақат 8 август куни янги ҳолатлар аниқланмади. Андижондаги жами касалланиш ҳолатларининг 1 фоизи 10 августга тўғри келди. Ҳозирда Андижонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1103 нафарга етган.

    Жиззах вилоятида 7 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда икки ҳафта ичида биринчи марта янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Охирги марта 27 июль куни 3 кишида коронавирус аниқланганди. Жиззах ҳозирда энг кам коронавирус аниқланган (143 та ҳолат) ҳудуд ҳисобланади. Қолган барча ҳудудларда беморлар сони 300 нафардан кўп.

    Фарғона вилоятида 2 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойида вилоятда 51 кишида коронавирус аниқланди. Фарғона вилоятида 3 августдан бошлаб хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари, қурилиш маҳсулотлари бозори, сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилганди. 11 августдан бошлаб эса ошхона, ресторан ва кафелар ўз фаолиятини қайта бошлайди.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

    Биринчи ўлим. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. исмли эркак вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. исмли эркак вафот этган. Қибрай туманининг ўзида бир кунда иккита ўлим содир бўлди. Тошкент вилоятида 3 августдан бери ҳар куни ўлим ҳолатлари кузатилмоқда ва 8 кун ичида вафот этганлар сони вилоятда 2 баробарга кўпайди (11 нафардан 22 нафарга етди).

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. исмли аёл вафот этган.

    Олтинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 200 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 209 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов 58 ёшида вафот этганини хабар берилди. Бироқ ушбу тўққиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8112 нафар бемордан 1361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Касалликдан даволаниш

    10 август куни 13 та ҳудудда 950 нафар бемор коронавирусдан соғайди, фақат Қашқадарё вилоятида соғайганлар қайд этилмади. Охирги 12 кун ичида 11 марта кунлик соғайиш кўрсаткичи касалланганлар сонидан ўтиб кетмоқда. Тузалганларнинг
    • 476 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 235 нафари Тошкент вилоятида;
    • 104 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 38 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 28 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 16 нафари Навоий вилоятида;
    • 12 нафари Андижон вилоятида;
    • 11 нафари Жиззах вилоятида;
    • 10 нафари Бухоро вилоятида;
    • 7 нафари Наманган вилоятида;
    • 7 нафари Хоразм вилоятида;
    • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
    • 3 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган. Куни кеча ССВ коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволаш бўйича асосий тавсия ва қоидалар ҳам тақдим этганди.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда. Бу 17 июндан бери энг баланд кўрсаткич ҳисобланади. Даволаниш кўрсаткичи 21-23 июль кунлари 53 фоизгача тушиб кетганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 8112 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. 29 июль куни беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. 30 июлдан бошлаб даволанаётган беморлар сони камая бошлади. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 21 июль кундаги беморлар сонидан (ўша куни 8265 нафар бемор даволанаётганди) ҳам камайди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 6520 нафар. Фарғонада 7, Жиззахда 9, Навоийда 15, Хоразмда 46, Сурхондарёда 47, Сирдарёда 49, Қашқадарёда 56, Қорақалпоғистонда 56, Андижонда 62, Наманганда 63, Бухорода 70, Самарқандда 100 ва Тошкент вилоятида 1012 нафар бемор қолди.

    10.08.2020, 23:59   Изоҳ (0)   128547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миграция агентлиги Жанубий Кореяда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларини кучли тўфон сабаб огоҳлантирди

    10.08.2020, 23:22

    Андижонда 700 ўринли ташхислаш ва саралаш маркази иш бошлади

    10.08.2020, 23:11

    Ўзбекистондаги Coca-Cola’нинг давлат улуши иккинчи маротаба сотувга қўйилди

    10.08.2020, 22:45

    «Ўзбекистон ислом ҳаракати» етакчилари Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийга тасвирчилик қилган хоразмлик эркак 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

    10.08.2020, 22:34

    Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни олиб келадиган чартер рейсларга субсидия ажратилади

    10.08.2020, 22:23

    Ўзбекистонда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган 31 та кластер ташкил этилади

    10.08.2020, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.