• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон ислом ҳаракати» етакчилари Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийга тасвирчилик қилган хоразмлик эркак 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти судининг қарорига асосан Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда ҳамда диний-экстремистик гуруҳлар тарғиботларини тасвирга олиш билан шуғулланган Азамат Ражабов 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди судьяси Музаффар Самандаров маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хабар берилишича, Азамат Ражабов 1995 йилда — 21 ёшида никоҳ тўйидан бир кун аввал Тошкентга кетиб қолган. У Тошкентга келгач, бир неча кундан кейин бир гуруҳ шахслар билан Тожикистонга ўтиб кетган.

    Тожикистонда Азамат «Тур­кистон», кейинчалик эса «Ўз­бекис­тон ислом ҳаракати» диний-экстремистик ва террорчилик ташкилоти сафига қўшилган. Мазкур ташкилот раҳнамолари Азаматга Хузайфа лақабини берган ҳамда 2000-йи­лда етарлича ҳарбий ҳамда диний бузғунчиликка қаратилган таълимдан сўнг уруш ва зўравонлик тобора зўраяётган Афғонистонга жўнатган.

    Азамат ва унинг шериклари Қундуз шаҳрига етиб борган ва у ерда қонуний ҳокимиятга қарши қуролли жанг олиб бораётган «Толибон» ҳа­ракати фаоллари уларни кутиб олган. Уни кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминлаб, анча вақтдан буён нотинч бўлган Мозори Шариф шаҳрига олиб борган.

    Мозори Шарифда Азамат ушбу ташкилотининг тар­ғибот гуруҳига қў­шилган. Видеотасвирчилик бобида билим ва малакага эга эканини билдиргач, унинг зиммасига айни шу вазифа юкланган.

    Қайд этилишича, шу тариқа Азамат Тоҳир Йўл­дош, Жума Намангоний кабиларнинг яқин ҳамроҳи ва дастёрига айланган. Азамат уларнинг ҳаракатлари, маъруза ва нутқларига дахлдор воқеалар тафсилоти акс этган юзлаб видеотасвирлар, ҳужжатли фильмларни суратга ол­ган. Бундай видеотасвирлар араб, форс тилларида тарқатилган.

    Жанг манзараларидан бирини тасвирга тушириш чо­ғида Азамат оғир яраланган, лекин ўз раҳнамосининг ғамхўрлиги билан яна оёққа турган. Тузалиши билан яна жанг майдонига қайтган.

    Тоҳир Йўлдошнинг кўрсатмасига мувофиқ, эри жангда ҳалок бўлган хоразм­лик аёл И.Оллоберганова шаръий йўл билан Азаматга никоҳлаб берилган. Бу оила бир муддат Покистонда яшаган.

    Бироқ Жума Намангоний ва Тоҳир Йўлдош йўқ қилингач, Азамат ўз аёли ва фарзандлари билан Эронга кетган. Азамат мазкур мамлакатнинг гоҳо у, гоҳо бу ҳу­дудида қочқин ва муҳожир мақомида тирикчилик қилган. Кейинчалик Ўзбекистонга қайтиш илинжида Озарбайжонга туташ Остара шаҳрига борган, бир неча ҳафта мобайнида оиласи билан мазкур шаҳарда кун кечирган. Унинг айтишича, чегарадан ўтиш имкони топилмагач, ортига қайтган.

    Видеотасвирчи Азаматга нисбатан ватани олдидаги жиноятлари, ўзга юртлар аҳо­лиси, давлат ҳокимияти органларига қарши олиб борилган жанг ҳаракатларида фаол иштирок этгани учун 2007 йилда Ўзбекистонда жиноят иши очилиб, қидирув эълон қилинган.

    Эронда яшаш давомида Азамат Ражабов фарзандлари 6 нафарга ет­ган. Оила Хоразмда қолган яқинлари билан алоқани тиклаган.

    Шундан сўнг аввалига Азаматнинг отаси Бобоназар Ражабов, ке­йинчалик умр йўл­до­ши­нинг отаси И.Оллоберганов уларнинг олдига борган. Бир муддат бирга яшаб, улар ватанга қайтиш чоралари, йўл-йўриқларини излаган.

    Азамат Ражабов 2017 йилнинг ноя­бр ойида Эрон миграция хизмати то­монидан қамоққа олинган. Муҳожирнинг бир неча ойлик ҳаё­ти ана шу муассасада кечган. Шу вақт ичида уни ўз юртига жў­натиш чоралари кўрилган.

    Азамат самолётда Теҳрондан Тошкентга жўнатилган. Бироқ у халқаро норма талабларига мувофиқ эртаси куниёқ ортига қай­тарилган. Эронга қайт­ган муҳожир яна қочоқлар лагерига тушган.

    Бир неча ҳафтадан сўнг ун­га қўш­ни Туркияга ўтиб яшаши мумкинлигини расман тушунтирилган. У таклифни қа­бул қилган. Унинг оиласи қа­рийб 15 йил­лик сарсон-саргардонликдан сўнг Туркияга етиб келган. Азамат бу ер­да ҳам юртига қайтиш истагидан воз кечмаган. Ўзбекистоннинг Туркиядаги ваколатхоналарига кечирим сў­раб, пушаймонлик аризаси билан мурожаат қилган.

    2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Азаматнинг бир неча бор қилган мурожаатига жавоб қайтарган ва унинг юртига қайтиши мумкинли­ги­ни билдирган. Айни пайтда­ уни Ўзбекистонда суд жараёни кутаётгани, мамлакатга қайтса, қонун сўровига дуч келиши ва жазоланиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилган. Азамат ватанга қайтишга ва қў­йилган шартга рози эканлигини маълум қилган.

    Азамат самолётда 2019 йил 12 декабрь куни Тошкентга етиб келган. Уни Тошкентда ҳу­қуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари кутиб олган.

    Азамат Ражабовга нисбатан тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми (ёлланиш), 159-моддаси 3-қисми «а» ва «б» бандла­ри (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумга тажовуз қилиш), 223-моддаси 2-қисми «б» ва «в» банд­ла­ри (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), тақиқланган ташкилотларни тузиш ва уларнинг фаолиятида иштирок этганликни назарда тутувчи 244-2-моддаси 1-қис­ми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича айблов қўйилган. Азамат Ражабов ўз айбини тан олди, унга иқ­рорлик билдирган ҳолда пушаймонлигини билдирди.

    Азаматнинг қилмишлари жиноят ишлари бў­йича вилоят суди томонидан кўриб чиқилди. Бу жараёнда тергов ор­гани тарафидан Жиноят кодексининг юқоридаги моддалари юзасидан қўйилган айб ўз тасдиғини топди.

    Азаматнинг жанг майдонидан қочиб, ўзга юртларда оиласи билан сарсон-саргардонликда турмуш кечиргани, жангларда қў­лига қурол олиб, одамларга қарши ўқ узмагани, одам ўлдирмагани, кейинчалик буз­ғунчилик ҳа­ракатига қўшилмагани, тинч меҳнат жабҳасига қайтгани, ҳунармандчилик, қўй боқиш билан маш­ғул бўлгани, гулчилик, асаларичилик билан шуғуллангани, ватандан узоқда яшашдан кўра қонуний жазони афзал билгани тузалиш йўлида­ги жиддий қадам сифатида баҳоланди.

    Суд қарори билан оғир жиноий қилмишларни содир этган Азамат Ражабов ҳар тўртала модда бўйича назарда тутилган жазоларни қисман қўшиш асносида 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У мазкур жазони умумий тартибли иж­ро колониясида ўтайди.

    10.08.2020, 22:34   Изоҳ (0)   61023
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни олиб келадиган чартер рейсларга субсидия ажратилади

    10.08.2020, 22:23

    Ўзбекистонда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган 31 та кластер ташкил этилади

    10.08.2020, 22:10

    Шавкат Мирзиёев табрик мактуби изидан телефон орқали Александр Лукашенкони президентлик сайловидаги ғалаба билан қутлади

    10.08.2020, 21:30

    «Маҳалламиздаги 350 дан зиёд оила бирлашиб, юзлаб хонадонни ‘темир дафтар’дан чиқармоқчимиз» – норинлик лимон етиштирувчи тадбиркор билан суҳбат

    10.08.2020, 21:06

    Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга режалаштирилган ташрифи 2020 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда

    10.08.2020, 20:56

    Ўзбекистонда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади

    10.08.2020, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.