Тошкент вилояти Бўка туманида 67 ёшли аёл ўзини ёқиб юборди. Аёлни профилактика инспектори қутқариб қолди, деб хабар беради ИИББ ахборот хизмати.

Фото: ИИББ

Қайд этилишича, 2020 йил 8 июль куни Бўка тумани «Қорақудуқ» маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов ўз ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу маҳаллада яшовчи 67 ёшли фуқаро М.Х. (аёл) ўзини ёқиб юбораётганини кўриб қолган. Шундан сўнг инспектор дарҳол оловни ўчириш чораларини кўради ва фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.

Фото: ИИББ

Туман марказий шифохонаси томонидан фуқаро М.Х.га, I-II даражали куйиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, катта лейтенант Фарход Қулматов фуқарони қутқараётган вақтида, унинг ўзида (ўнг кўл соҳаси) ҳам II-III даражали куйиш жароҳати борлиги шифохона маълумотномасида кўрсатилган.

Фуқаро М.Х. суҳбат давомида, оиласида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани ва бундан қаттиқ ранжиганини айтиб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ёқиб юборганини баён қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.