• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энди ‘тез ёрдам’ 15 дақиқа ичида етиб боради, коронавирусга тест натижалари бир кунда чиқади» — бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

    Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 15 июль куни президент видеоселекторидан сўнг «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида давлат раҳбари томонидан берилган муҳим топшириқларни санаб ўтди.

    Ниғматилла Йўлдошев.

    Ниғматилла Йўлдошев.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Биринчи топшириқ шундан иборат бўлдики, фуқароларимиз ўзи безовта бўлаётган ҳолатлар юзасидан тиббиёт муассасаларига 103 рақами орқали тез ёрдамга мурожаат қилишларида бирон бир бандлик ҳолатлари бўлмаслиги тўғрисида топшириқ бердилар.

    Бу борада тегишли давлат органларининг имкониятларини ишга солган ҳолда, мурожаатларни қабул қилиш, ўз вақтида ўрганиш ва бирламчи тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш чоралари кўрилади.

    Бундан буён ҳар бир фуқаромиз 103 га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

    Иккинчи топшириқ – тез тиббий ёрдам хизматини яна кучайтириш. Бу борада тегишли малакали тиббиёт ходимлари, тиббий техника воситалари ва транспорт воситаларини янада кўпайтириш, аҳолига қулай тез ёрдам кўрсатиш вазифаси олдимизга қўйилди.

    Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

    Мавзуга доир: Тошкентда охирги 3 кунда тез ёрдамнинг вақтида етиб бормагани сабабли 43 киши турли касалликлар билан вафот этди

    Учинчи масала фуқароларимиздан тест намуналарини ўз вақтида олиш ва уларнинг жавобларини имкон қадар зудлик билан чиқариш бўйича бор имкониятларни янада сафарбар қилиб, тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш ва жавобларни мурожаат қилган фуқароларимизга ўз вақтида етказиш чоралари ҳам кўрилади.

    Мавзуга доир: Тошкент вилоятида COVID-19’га тест топшириш мумкин бўлган СЕОМлар ҳақида маълумот берилди

    Энг асосий топшириқлардан бири шу бўлдики, тиббий дори-дармонларга, тиббиёт воситаларига бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада кечанинг ўзида прокуратура органлари томонидан Тошкент шаҳридаги мавжуд 1700 дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

    Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой, ёки 2-3 ойлик захирасини тўлиқ таъминлаш ва уларни арзон нархларда аҳолига сотиш тартиби ҳам жорий қилинди», — деди Ниғматилла Йўлдошев.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль, чоршанба куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказган ва унда дорихоналарда вирус ва иситмага қарши препаратлар нархи асоссиз, бир неча баробар ошириб юборилганини тандиқ қилганди.

    Шунингдек, Президент Тошкент шаҳридаги вазиятни шармандалик деб атади ҳамда икки ҳудуд раҳбарларини танқид қилди. Коронавирусга қарши курашни самарали ташкил қилмагани учун соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан берди.

    Президент 14 июль куни ўтказилган видеоселекторда коронавирусга қарши кураш учун мамлакатда барча захира ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган, бироқ ҳозирда эпидемиологик вазият жуда оғирлигини айтганди. Шунингдек, давлат раҳбари коронавирусни аниқлаш учун тест топшириш жараёнини соддалаштириш, ҳудудларда уч ойлик дори захирасини яратиш ҳамда дорихоналарда ва бозорларда нархлар ошишининг олдини олиш, зарур жойларда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берган.

    16.07.2020, 13:28   Изоҳ (0)   42338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда Зарафшон дарёси бўйидан 45 ёшли эркак жасади топилди

    16.07.2020, 13:13

    Қарши туманидаги кластер раҳбари бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевни судга берди

    16.07.2020, 12:56

    Алишер Шодмонов Ўзбекистонга COVID-19’га қарши дори воситалари олиб келинганини маълум қилди

    16.07.2020, 12:27

    «Пандемияга қарши курашда кечаги стратегия бугунги кун талабига жавоб бермайди» — бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев

    16.07.2020, 11:57

    Коронавирусга чалинган Сергели ИИО ФМБ подполковниги вафот этди

    16.07.2020, 10:20

    Тошкентда яна 101 кишида, Сурхондарёда эса 35 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 14 787 нафарга етди

    16.07.2020, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.