• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда бир кунда иккинчи аёл коронавирусдан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони 56 кишини ташкил қилмоқда

    Тошкентда 66 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 66 ёшли М.Р. 1 июлдан шаҳар 1-сонли клиник шифохонасида даволанган. Унга COVID-19 оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги билан кечган.

    Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган. Бемор бундан аввал, охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.

    Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

    Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бунгача Ўзбекистонда 55 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида:

    • 27 март куни Наманган вилоятида Умрадан қайтган қизидан коронавирус юқтириб олган 72 ёшли онахон миокард инфарктидан (унинг жанозасида қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмаган);
    • 28 март куни Тошкент шаҳрида ўзини уйда даволашга уринган 39 ёшли (эркак) шифокор коронавирус инфекциясидан;
    • 7 апрель куни Тошкентда коронавирусга чалинган чирчиқлик 40 ёшли Ш. исмли эркак юрак ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 11 апрель куни хориж сафаридан коронавирусга чалиниб қайтган фарғоналик 59 ёшли Н. исмли аёл ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги оқибатида;
    • 18 апрель куни Тошкент шаҳрида 77 ёшли А. исмли аёл коронавирус инфекцияси асоратлари — икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан;
    • 21 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 73 ёшли Ш. исмли эркак юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 22 апрель куни Наманган шаҳрида яшаган 54 ёшли Г. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 24 апрель куни Тошкентда ангренлик Ф. исмли аёл ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан;
    • 29 апрель куни Тошкентда 61 ёшли Г. исмли бемор ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 май куни Наманганда М. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 13 май куни Самарқандда коронавирусга чалинган Ў. исмли иккинчи гуруҳ ногирони ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 17 май куни коронавирусга чалингани Сурхондарёда аниқланган сирдарёлик И. исмли ҳайдовчи юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 18 май куни Тошкентда самарқандлик И. исмли бемор юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан;
    • 26 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида яшаган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 31 май куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 63 ёшли Х. исмли аёл бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан;
    • 3 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 72 ёшли М. исмли эркак ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан;
    • 6 июнь куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилган ва коронавирусга чалинган 70 ёшли Ш. исмли эркак мия шиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 8 июнь куни Тошкентда коронавирусга чалинган 76 ёшли Х. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 10 июнь куни Тошкентга Санкт-Петербургдан чартер рейсда келган самарқандлик А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 25 июнь куни Денов шаҳрида яшаган 59 ёшли Б.Х. исмли аёл юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (ушбу бемор 20 июнда вафот этгани ҳақида Денов тумани ҳокими 21 июнь куни маълум қилганди);
    • 28 июнь куни Юқори Чирчиқдаги карантин зонасида коронавирус юқтириб олган тошкентлик 52 ёшли А.У. исмли шифокор миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан (ушбу бемор 26 июнь куни вафот этган);
    • 28 июнь куни Тошкентда 42 ёшли Д.Х. исмли эркак бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан;.
    • 29 июнь куни Бухорода 58 ёшли М.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 29 июнь куни Жиззах вилоятида 72 ёшли Қ.Р. исмли эркак ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 30 июнь куни Жиззах вилоятида 70 ёшли Ф.О. исмли аёл ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 30 июнь куни Тошкентда қорақалпоғистонлик 62 ёшли Б.Й. исмли эркак ўпка ва ўткир нафас етишмовчилигидан
    • 1 июль куни Қашқадарёда 64 ёшли С.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан (у 29 июнь куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда 59 ёшли Ғ.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 3 июль куни Тошкентда саратон касаллигидан даволаниб келган 77 ёшли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан (у 2 июль куни оламдан ўтган);
    • 4 июль куни Тошкентда 65 ёшли эркак В.М. ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 4 июль куни Бухорода 35 ёшли Д.Ш. ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан (у 3 июль куни вафот этган);
    • 5 июль куни Тошкентда 71 ёшли М.Г. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 45 ёшли З. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан;
    • 5 июль куни Тошкентда 49 ёшли Н.У. исмли аёл икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 67 ёшли Л.М. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 6 июль куни Тошкентда 43 ёшли А. исмли эркак ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 6 июнь куни Тошкентда 86 ёшли З.Р. исмли аёл мия шиши, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Самарқандда 61 ёшли О.Н. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Тошкентда 79 ёшли Х.Б. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 7 июль куни Навоийда 38 ёшли Х.Ш. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шишидан
    • 8 июль куни Тошкентда 64 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан
    • 8 июль куни Тошкентда 64 ёшли Б.К.нинг ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан; 
    • 8 июль куни Қорақалпоғистонда 56 ёшли З.Д. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 8 июль куни Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А.нинг ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида;
    • 8 июль куни Тошкент шаҳрида 72 ёшли Л.С. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Бухорода 40 ёшли афғонистонлик М.Ҳ. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Тошкентнинг Учтепа туманида яшовчи 83 ёшли Ш.Т. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. исмли эркак ўткир юрак- қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Бухоро вилоятида яшовчи 53 ёшли Н.С. исмли аёл ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилигидан;
    • 9 июль куни Сурхондарё вилоятида яшовчи 35 ёшли С.С. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 10 июль куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. исмли эркак ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан
    • 10 июль куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи 67 ёшли Р.А. исмли эркак миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 10 июль куни Тошкент вилоятида пойтахтлик 69 ёшли В.М. исмли эркак миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан;
    • 11 июль куни Тошкент шаҳрида 50 ёшли Р.Ю. исмли аёл ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

    11.07.2020, 16:16   Изоҳ (0)   55835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Комил Алламжонов коронавирусга чалингани ва ундан қандай қилиб тузалганини сўзлаб берди (видео)

    11.07.2020, 15:32

    Навоийда амакисининг 5 ёшли ўгай қизи ва хотинини пичоқлаган 16 ёшли ўсмир қўлга олинди

    11.07.2020, 15:15

    Ўзбекистонда карантин шароитида даромад манбасини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат етказиб берилади

    11.07.2020, 14:56

    Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Қизириқ тумани ҳокими сифатида иш бошлади

    11.07.2020, 14:35

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари автотранспортлар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Фуқаролар ўз-ўзини яккалаш ҳаёт тарзига ўтади

    11.07.2020, 14:12

    Ангор туманига янги ҳоким тайинланди. У айни кунда Сурхондарё вилоятидаги энг ёш ҳоким ҳисобланади

    11.07.2020, 13:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бакалавр имтиҳони баллари асосида техникум танлаш қачон якунланиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 21 август, 06:46

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.