Коронавирус инфекциясига чалинган яна бир пойтахтлик бемор вафот этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи 51 ёшли Р.Н. исмли эркакни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган.

4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва COVID-19 инфекциясига намуна олиниб, инфекция билан касалланганлиги тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

Шифохонада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн режимида консултация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этган Тошкентдаги 29, Ўзбекистондаги 48-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 47 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: