• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Пойтахт қиёфасини яхшилаш бўйича янги стандарт ишлаб чиқилди. Унга кўра, шаҳардаги бинолар ташқи қисми ягона меъморий қиёфага келтирилади.

    Foto: president.uz
    Фото: president.uz

    2025 йил 9 июль куни Тошкент шаҳри учун янги шаҳарсозлик стандартлари тақдимоти ўтказилди. Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳри ва ҳозирда қурилаётган Янги Тошкент қиёфасини яхшилаш бўйича “Ечимлар атласи” лойиҳаси намойиш этилди.

    Foto: president.uz
    Фото: president.uz

    Янги стандарт шаҳарнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасини тўлдиради ва ҳудуд кўринишини яхшилашга қаратилган аниқ қоидалар ва тавсияларни ўз ичига олади. Унда йўл ва бинолар атрофи, жамоат жойларини ободонлаштириш, архитектура бирлигини сақлаш ва миллий колоритни намоён этиш каби жиҳатлар қамраб олинган.

    Президент тақдимотда шаҳар кўринишини яхшилаш, турмуш маданиятини ошириш, йўл атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш бўйича топшириқлар берди.

    Foto: president.uz
    Фото: president.uz

    Янги ёндашувга кўра, йўлсозлик ишлари фақат қатнов қисминигина эмас, балки кўча бўйидаги бутун маконни қамраб олади.

    “Ечимлар атласи” бешта китобдан иборат бўлиб, қурилиш, лойиҳалаш ва фойдаланиш тартиблари бўйича ягона стандартларни белгилайди. У шаҳарсозликдаги хатоларни камайтириш, экологик ва эстетик талабларни уйғунлаштиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

    Тошкент шаҳри бош режаси ҳақида

    2024 йил 24 декабрь куни “Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳужжатда пойтахтни комплекс ривожлантириш, қурилишларни режалаштириш ва инфратузилмани яхшилаш белгиланган.

    Foto “Daryo”
    Фото “Дарё”

    Қарорда ёзилишича, бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри ва геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.

    Эндиликда ҳар қандай қурилиш ишлари тасдиқланган бош режа асосида, белгиланган тартибда амалга оширилади. Жараёнда ҳудуднинг мастер-режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси ёки қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаган ҳолда йўлга қўйилади. Ҳар чорак якунида бош режа ижроси натижалари юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими ҳукуматга ҳисобот беради. Талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик доирасида жазоланади.

    Бош режада қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш кўзда тутилган:

    • ҳудудларни зоналарга ажратиш;
    • аҳоли ҳаракатланиши учун етарли шароит яратиш ва транспорт оқими барқарорлигини таъминлаш;
    • шаҳар ҳудудларида зичлик параметрлари барқарорлигини таъминлаш.
    Foto “Daryo”
    Фото “Дарё”

    Шаҳар зоналарга ажратилади

    Бош режага мувофиқ, Тошкент шаҳри ҳудудлари консервация, реконструкция ва реновация зоналарига ажратилади.

    Консервация зоналарида шаҳарнинг экологик ва санитария ҳолати, маданий-маърифий ва ижтимоий шароитларини яхшилашга эътибор қаратилади. Яшил ҳудудлар, сув ва йўл бўйи ҳимоя ҳудудлари ҳамда маданий мерос майдонлари муҳофаза қилинади. Бундай ҳудудларда қўшимча турар ва нотурар бино-иншоотлар қурилиши тақиқланади.

    Реконструкция зоналарида жамоатчилик фикри асосида, пойтахт ҳокимлиги рухсати билан реконструкция ишлари амалга оширилади. Бундай зоналарга қурилиши сўнгги 5 йилда тугалланган, аҳоли яшаши учун етарли муҳит яратилган ҳудудлар ҳамда такомиллаштиришга эҳтиёжи йўқ жойлар киради.

    Мазкур зоналарда реконструктура ишлари бажарилса-да, аҳоли зичлиги сақлаб қолинади. Ҳудуднинг дизайн кодлари ишлаб чиқилиб, ташқи кўриниши замонавийлаштирилади, жамоат жойлари ва очиқ майдонлар ободонлаштирилади. Қўшимча ижтимоий ва инфратузилма объектлари қурилишига рухсат берилади.

    Реновация зоналари қайта қуришга асослаган ҳудудлардир. Бунда фойдаланиш учун яроқсиз, шаҳар экологик муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи, зилзилага бардошлилик талабларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотлар бузилади. Бўшатилган ерларда комплекс мастер-режалар ва лойиҳалар асосида янги қурилишлар амалга оширилади.

    Foto “Daryo”
    Фото “Дарё”

    Келгуси 20 йиллик режалар

    Тошкент шаҳрининг умумий майдони 43 873 гектар. Айни пайтда пойтахтда 3 миллион кишидан ортиқ аҳоли яшайди. Бу кўрсаткич 2045 йилгача 7,4 миллион нафарга етиши кутилмоқда. Бош режани ишлаб чиқишда инобатга олинган асосий масалалардан бири аҳолининг демографик ўсиши экани маълум қилинган.

    Қарорда ёзилишича, бугун Тошкентда мавжуд яшил майдонлар (чекланган ҳудудлар билан бирга) 7 120 гектар. Шундан 893 гектари умумий фойдаланиш, 5 102 гектари чекланган ва 1 125 гектари махсус яшил майдонлар ҳисобланади.

    Бош режа доирасида 2045 йилгача яна 10 000 гектар қўшимча яшил майдонлар барпо этиш белгиланган. Шу билан бирга, шаҳар атрофидаги 15 000 гектар ер майдонида яшил белбоғ ташкил қилиниши режаланган.

    Қарорда бугун пойтахт аҳолиси жонбошига 5 квадрат метр яшил ҳудуд тўғри келаётгани, келгуси 20 йил ичида мазкур кўрсаткични 8 квадрат метрга етказилиши белгиланган.

    Ҳозирда Тошкент шаҳридаги жами йўллар узунлиги 836 километр. Бош режада 2045 йилгача қўшимча 647 километр янги йўллар қуриш, мавжуд 140 километр йўлларни кенгайтириш кўзда тутилган.

    Жамоат транспортидан фойдаланиш улушини ошириш ҳам устувор вазифа сифатида белгиланган. Хусусан, 20 йил ичида 27 та транспорт тармоғи марказлари (Парк анд риде), янги метрополитен йўллари барпо этилиши режалаштирилган. 2045 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

    9 июл, 22:50   Изоҳ (0)   4738
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Янги Тошкент#Ечимлар атласи#бош режа#президент#қурилиш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош режа тасдиқланди: кeлгуси 20 йилда Тошкент шаҳрида нималар ўзгаради?

    27.12.2024, 12:45

    “Яқинда кўчамиз”. Шерзод Ҳидоятов дастлаб қайси вазирликлар “Янги Тошкент”га кўчирилишини маълум қилди

    9 июн, 17:32

    Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тегишли кўчмас мулк тадбиркорларга сотилиши мумкин 

    7 июл, 09:55

    Тошкент вилоятида кўп қаватли уй қурилиши тўхтатилди

    7 июл, 14:35

    “Озарбайжон Жанубий Кавказда янги мустақил сиёсий субъектга айланди” — Ханкенди саммитининг рамзий ва реал ишоралари

    7 июл, 22:30

    Носоз кондиционерлар, маданиятсиз ҳайдовчилар: Тошкент автобусларида йўловчиларни қандай муаммолар қийнамоқда?

    8 июл, 22:04

    Андижонда чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

    9 июл, 15:20

    Тошкент вилоятидан пойтахтга янги 6 та автобус маршрути қўшилади

    9 июл, 16:13

    Ўзбекистонда  бир ойда икки марта қарама-қарши ёки қизил чироқда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримадан чегирма олмайди 

    9 июл, 16:37

    Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича янги тизим самара беришни бошлагани қайд этилди

    9 июл, 18:03

    Вазирлик ва ҳокимлик бинолари олдига машинасини “парковка” қилган ходимлар жазоланади — президент 

    9 июл, 17:51
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.