Kapitalbank иккинчи бор халқаро Top Employer сертификациясини муваффақиятли ўтиб, HR жараёнлари, корпоратив маданиятва ходимларни ривожлантиришдаги юқори даражасини тасдиқлади.
Сертификация халқаро Top Employers Institute томонидан берилиб, у BDО аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда Kapitalbankнинг кадрлар билан ишлаш жараёнлари ва ходимларни бошқариш амалиётларини энг яхши халқаростандартларга мувофиқлигини ҳар томонлама баҳолади. Audiт натижаларига кўра, Kapitalbank Ўзбекистонда ушбу сертификацияга эга бўлган биринчи ва ягона банк бўлиб, Top Employer Uzbekistan мақомини яна бир бор тасдиқлади.
— Халқаро эътироф — бу нафақат HR департаменти ва Капитал Academy жамоалари томонидан амалга оширилган ишлар учун берилган юқори баҳо, балки янада ривожланиш учун кучли турткиҳамдир, — дейди Кузатув кенгаши Раисининг маслаҳатчиси Оксана Лйндина. — Банк инсон капитали — барқарор ўсиш ва рақобатбардош устунликнинг асоси эканини англаб, ходимларни ривожлантиришга тизимли равишда инвестиция киритмоқда.
2025 йилнинг биринчи ярмидаёқ ходимлар учун ўқиш ва ривожланиш мобил иловаси “Кapital People” ишга туширилди, стартаплар акселератори ташкил этилди, “Kapitalbank.Woman” аёллар лидерлиги дастури ва ходимлар ташаббуси билан ижтимоий масъулият лойиҳаси “Улкан қалблар” амалга оширилди, Теам University талабаларига мўлжалланган грант дастури ва бошқа кўплабташаббуслар ҳаётга татбиқ этилди.
Top Employer Uzbekistan мақомини қўлга киритиш жамоани руҳлантиради, танланган йўналишдаги тўғрилигини тасдиқлайди ҳамда Kapitalbank ходимлари орасида ва ташқи ҳамкорлар томонидан ишончни янада мустаҳкамлайди.
Бугун Kapitalbank — бу оддий молиявий муассаса эмас, балки ўзаро қўллаб-қувватловчи, ҳамкорликда ривожланишга интилаётган 3500 дан ортиқ ходимни бирлаштирган жамоадир. Банкнинг корпоратив маданияти доимий ўқитиш, мураббийлик ва фаол иштирок орқали ходимлар салоҳиятини ривожлантиришга асосланган.
Банк инновацион лойиҳаларни жорий этишда, таълим дастурларини кенгайтиришда ва университетлар билан фаол ҳамкорликда давом этмоқда. Бу эса ёш мутахассислар учун ривожланиш имкониятларини яратади ва ходимларнинг касбий салоҳиятини оширади.
Top Employers Institute ҳақида:
Top Employers Institute 30 йилдан ортиқ вақтдан бери энг яхши иш берувчиларни сертификациялаш билан шуғулланувчи халқаро ташкилотдир. 2025 йилда 125 мамлакат ва минтақадаги 2400 дан зиёд компания Top Employer сертификациясини қўлга киритиб, 13 миллиондан ортиқ инсонга таъсир кўрсатди. Бу эътироф мазкур ташкилотларнинг глобал миқёсда илғор HR стратегиялари ва ходимлар билан ишлашнинг энг самарали усулларини жорий этишга бўлган интилишини тасдиқлайди.
Instagram: @kapitalbank.uz
Facebook: fb.com/akbkapitalbankuz
Telegram: t.me/kapital24
Банкда иш имкониятлари: @kapitalbank_career
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)