• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Sulton Тех Group иши бўйича суд қарорини муҳокама қилган қаршилик депутатлар вазиятга тайинли изоҳ беролмади

    Қарши туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, Халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи чақириқ, ўнинчи сессиясида туман ҳокими Мақсуда Мустафоева бошчилигидаги депутатлар Sulton Тех Group иши бўйича Қарши туман Маъмурий суди қарорини муҳокама қилган. Ҳоким бошчилигидаги депутатлар тумандаги фермерлар суд қарори билан тугатилган Silver fiber agro кооперацияси билан ишлашда давом этсин, деган хулосага келган.

    Депутатлар, шунингдек, Sulton Тех Group корхонаси фаолиятига шубҳа билан қараган ва унинг фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилсин, дея овоз берган.

    «Дарё» мухбири мазкур сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман кенгаши депутатлари билан суҳбатлашди.

    Дастлабки суҳбатдош депутат Остонақул Қурбонов сессияда қатнашмаганини, сессия бошланиши арафасида комбайнлари бузилиб қолгани учун чиқиб кетганини айтиб, сессия муҳокамасидаги масаладан бехабарлигини билдирди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Али Эргашев эса сессияда барча депутатлар иштирок этганини маълум қилди.

    Депутат Феруза Бозорова эса «Дарё» мухбири саволларига жавоб беришга ожизлигини, қолаверса жавоб беришни истамаслигини айтди.

    Сессия ишини олиб борган депутат Полвон Тўлиев ҳам мухбир билан суҳбатлашолмаслигини, қўнғироқ қилинган пайтда жанозада эканлигини, кейинроқ ҳам жавоб бериши даргумонлигини айтиб, ахборот беришдан бош тортди.

    Депутат Феруза Аҳмедова эса уларга бу борада кўплаб мурожаатлар тушгани боис туман кенгаши депутатлари суд қарорини муҳокама қилишга ҳақли эканлигини билдирди.

    «Қарор қандай қилиб Ўзбекистон Республикаси номидан чиқар экан, ўзимизнинг Қарши туман Маъмурий суди кўриб чиққан-ку», — деди депутат Феруза Аҳмедова суд қарорлари республика номидан чиқишига ажабланар экан.

    Депутат Дилором Тилакова сессияда иштирок этган бўлса-да, сессия пайтида хонага кириб-чиқиб юргани учун масала моҳиятини унчалик ҳам тушунмаганини айтди.

    «Сессияда қатнашдим, аммо тезроқ жавоб олиб, чиқиб кетиш ҳаракатида бўлдим. Боиси онам бетоб эди. Қолаверса, сессиянинг қарор қисмигача, кириб-чиқиб турдим-да», — деди Дилором Тилакова.

    Депутат Адиба Алиқулова эса «Дарё» мухбири саволларини эшитиши билан телефонини ўчирди ва қайта ёқмади.

    Депутатларнинг бири сессияда иштирок этмаганини билдирса, бири саволларга жавоб беришга ожизлигини айтди. Яна бири эса суд қарори Ўзбекистон Республикаси номидан чиқишини ҳам билмаслигини сездириб қўйган бўлса, яна бири сессия тартибсиз ўтганига шама қилди. Депутатнинг айтишича, у сессияга хоҳлаган пайти кирган, хоҳлаганида чиққан.

    Эслатиб ўтамиз, Қарши туман ҳокимлиги ва Sulton Тех Group ишини кўриб чиққан Қарши туман Маъмурий суди ҳоким ва ҳокимлик мансабдорларига кластер фаолиятига аралашишни тақиқлаб, ҳокимлик томонидан кооперация деб аталаётган МЧЖ гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарганди.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда Президент ишонч билдирган кластерни тугатиш учун фермерлар бўш шартномага муҳр босиб, имзо қўйишга мажбурланмоқда
    • Қашқадарёда фермерларни шартнома тузишга мажбурлаётган ташкилот кооперация бўлолмаслиги айтилди
    • Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади
    • Қарши туман ҳокими Мақсуда Мустафоева: «Ариповдек қуюшқондан чиқади деб ўйласангиз, менда бундай бўлмайди»

    15.06.2020, 07:48   Изоҳ (0)   31442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк: Ўзбекистонда аҳоли АҚШ долларини харид қилишдан кўра сотишни афзал кўрмоқда

    15.06.2020, 07:28

    «Ўзкомназорат»: Ўзбекистонликларга хориж рақамларидан қилинган шубҳали қўнғироқлар ортида фирибгарлар турган бўлиши мумкин

    15.06.2020, 06:45

    Бухорода салкам 2 кг опийни 12 минг долларга сотиб олган фуқаро ушланди

    15.06.2020, 06:03

    Ўзбекистонда 14 июнь куни 114 кишида коронавирус аниқланди. Коронавирус Сурхондарёга қайтди

    14.06.2020, 23:40

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5080 нафарга етди. Тошкентда аҳоли орасида касалланганлар аниқланди

    14.06.2020, 23:14

    «Тошкентда инвесторлар тиккан пулининг 18-26 фоизигача даромад олади». Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторлар консорциумини яратишни таклиф қилди

    14.06.2020, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.