• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 14 июнь куни 114 кишида коронавирус аниқланди. Коронавирус Сурхондарёга қайтди

    Ўзбекистонда 13 июнь соат 23:00 дан 14 июнь соат 23:00 га қадар коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 114 та ҳолат қайд этилди.

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 81 нафари карантин муассасаларида;
    • 27 нафари аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 10 нафар, Сурхондарё вилоятида — 9 нафар, Тошкент вилоятида — 5 нафар, Бухоро вилоятида — 2 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида — 1 нафар);
    • 6 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида (Тошкент вилоятида — 5 нафар, Сирдарё вилоятида — 1 нафар) аниқланган.
    Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши ҳолати бир кун олдинги кескин камайишдан сўнг яна кўпайди. Бир кун ичида 27 кишида коронавирус аниқланди, улардан энг кўпи Тошкент шаҳрида қайд этилди — 10 та ҳолат. Тошкент шаҳри аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши бўйича деярли ҳар куни энг кўп ҳолат қайд этилаётган ҳудуд бўлиб турибди. Пойтахтда июнь ойида фақат 3 июнь куни аҳоли орасида биронта ҳам касалликни юқтириб олиш ҳолати қайд этилмаганди.

    Бухоро вилоятида қайд этилган янги 2 та ҳолат ҳам аҳоли орасида қайд этилди. Вилоятда 12 июнда кузатилган касалликка чалиниш билан боғлиқ 5 та ва 10 июндаги 2 та ҳолат ҳам аҳоли орасида аниқланганди.

    Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳам, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида ҳам 5 тадан ҳолат қайд этилган бўлса, Сирдарё вилоятида аҳоли орасида ва халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчилари орасида биттадан ҳолат қайд этилди.

    Сурхондарё вилоятида аҳоли орасида бир йўла 9 кишида коронавирус аниқланди. Вилоят 20 майдан буён «яшил» ҳудуд эди. Коронавирус аниқланганидан сўнг вилоятда кенг қамровли дезинфекция ишлари бошланди. Вилоятнинг туман ва шаҳарларининг «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудлари рўйхати янгиланди:

    «Қизил» ҳудудлар: Термиз шаҳри, Бойсун, Музработ, Термиз ва Шўрчи туманлари.

    «Сариқ» ҳудуд: Сариосиё тумани.

    «Яшил» ҳудудлар: Ангор, Бандихон, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Узун ва Шеробод туманлари.

    Июнь ойи давомида Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳам коронавирусдан холи ҳудуд мақомини йўқотганди.

    Касалликдан даволаниш

    14 июнь куни 69 нафар фуқаро соғайди. Шундан 55 нафари Тошкент шаҳридаги, 10 нафари Бухоро вилоятидаги, 4 нафари Наманган вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

    Шифохоналардаги 1118 нафар бемордан 897 нафари Тошкентдаги тиббиёт муассасаларида даволанмоқда (Сирдарё вилоятидаги беморлар ҳам Тошкент шаҳрига ўтказилган). Қолган 221 нафар бемор мамлакатнинг 9 ҳудудидаги шифохоналарда даволанмоқда.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5080 нафар бемордан 3943 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда. Бу борадаги кўрсаткич бир фоизга ёмонлашди.

    Маълумот ўрнида, Жиззах ва Фарғона вилоятлари коронавирусдан холи ҳудуд бўлиб турибди. Қорақалпоғистонда 6, Бухорода 8, Андижонда 9, Наманганда 11 ва Хоразмда 14 нафар бемор қолди.

    Аҳволи оғир беморлар

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1118 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда. Бир сутка ичида аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар сонида ўзгариш кузатилмади.

    15 мартда эпидемия бошланганидан бери Ўзбекистонда 19 нафар бемор COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган. Июнь ойининг ўзида 4 нафар бемор вафот этди.

    Карантингадилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 28 297 нафар, стационар карантинда эса 21 717 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 1337 нафарга кўпайган бўлса, стационар карантиндаги фуқаролар сони 780 нафарга камайди.

    Шу кунгача карантинга олинганлар ва карантиндан чиқарилганлар ҳақидаги маълумотларни ССВ матбуот котиби 12 июндан бошлаб беришни тўхтатди. Охирги марта 11 июнь куни берилган ахборотда Ўзбекистонда 458 539 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 411 033 нафари карантиндан чиқарилгани маълум қилинганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда энди карантин харажатлари карантин талабларини бузганлар томонидан қопланади

    Республика махсус комиссияси қарорига кўра, эндиликда Ўзбекистонга санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Исроилдан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди.

    Айни вақтда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапурдан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади.

    «Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари) қолган бошқа давлатлар, жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади», — дейилади Республика махсус комиссияси ахборотида.

    14.06.2020, 23:40   Изоҳ (0)   159636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5080 нафарга етди. Тошкентда аҳоли орасида касалланганлар аниқланди

    14.06.2020, 23:14

    «Тошкентда инвесторлар тиккан пулининг 18-26 фоизигача даромад олади». Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторлар консорциумини яратишни таклиф қилди

    14.06.2020, 22:57

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3943 нафарга етди

    14.06.2020, 22:17

    ДХХ Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган қарийб 1,5 кило опийни фош қилди

    14.06.2020, 21:37

    Тошкентда 19 та янги савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилади

    14.06.2020, 20:17

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги: Сардоба фожиасидан зарар кўрмаган ўнлаб фуқаролар 40 млн сўмлик сертификат талаб қилган

    14.06.2020, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хотинини сектага киришга мажбурлаган, ходимларини маошсиз қолдирган, акаси билан алоқалрини узган: турк актёри Кадир Доғулу ҳақида нималар маълум?

    Кино | 14 август, 09:10

    Ҳамзат Чимаев UFC тарихида мағлуб бўлмаган энг кучли 5 нафар жангчини санаб ўтди

    Спорт | 14 август, 09:09

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.