Ўзбекистонда 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 29 кишига кўпайиб, 5080 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 22 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 2 таси Тошкент вилоятида (шундан 1 таси аҳоли орасида, 1 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида);
- 2 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида;
- 1 таси Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида;
- 2 таси Тошкент шаҳрида (шундан 1 таси аҳоли орасида, 1 таси эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларда) аниқланган.
Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди, 19 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)