• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошкентда инвесторлар тиккан пулининг 18-26 фоизигача даромад олади». Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторлар консорциумини яратишни таклиф қилди

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City каби халқаро ишбилармонлик марказларига ўхшаш йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар консорциумини яратиш таклифини билдирди. Бу ҳақда у Business City дирекцияси жамоаси ҳамда Cushman & Wakefield Russia жамоаси иштирокида ўтказилган онлайн мулоқотда маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    13 июнь куни ўтказилган мулоқот давомида Ўзбекистон пойтахтининг ривожланиш тенденциялари ҳамда истиқболли тараққиётига хизмат қилувчи омиллар муҳокама қилинган.

    Анжуман аввалида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда деярли барча соҳаларда изчил ўсиш кузатилаётгани, ҳатто пандемия шароитида ҳам давлат ва ҳукумат даражасида кўрилган чоралар сабаб иқтисодий йўқотишлар кузатилмагани, балки ўсиш темпи давом этаётганини таъкидлаб ўтган.

    Шунингдек, ҳоким Тошкент ўзини ўзи яккалаш борасида намунали шаҳарлардан деб топилганлигини, бу эса карантин талаби ва қоидаларини тўғри тушуниб, унга керакли даражада амал қилган фуқаролар ҳиссаси эканлигини қайд этган.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев ривожланаётган шаҳарлар учун инвестициялар ниҳоятда муҳимлигига эътибор қаратиб, яқин 2 йилда яна йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кутилаётганини билдирди ва Инвесторлар консорциумини яратиш вақти келганлигини маълум қилди.

    «Фикримча, Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга ошириш вақти келди. Нуқтаи назаримча, инвесторлар учун консорциум яратиш ва битта йирик лойиҳага кириш фойдали бўлади. Икки йил олдин Президент Tashkent City’ни қуриш вазифасини қўйганди — бу вақт ичида биз янги шаҳар яратдик. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди. Ўйлайманки, бу жуда омадли лойиҳа бўлди. Шу каби лойиҳаларни амалга ошириш учун Инвесторлар консорциумини яратиш ва ҳокимият бунга бор кучини сарфлаши керак», — дейди у.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев инвесторларга йиллик 18-26 фоизли даромадларни ваъда қилди.

    «Кўплаб давлатларда инвестор потенциал даромад ҳақида аниқ ҳисоб-китобга эга бўлмайди. Аммо мен сизларга очиқ айтаман, Тошкентда инвестор тиккан пулининг 18 фоиздан 25-26 фоизигача фойда кўради. Агарда кимдир ‘сен 40-100 фоиз атрофида фойда кўрасан’, деса бу нотўғри маълумот. Бизда 18-26 фоиз даромад келтирадиган 11 миллиард долларлик лойиҳаларимиз бор. Бу 100 фоиз кафолатланган», — дейди ҳоким.

    Шунингдек, анжуманда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов сўзга чиқиб, Тошкент шаҳри иқтисодиётининг ўсиш суръати, амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар, ижтимоий ҳаёт борасида маълумот бериб ўтди.

    Хусусан, 2020 йилнинг биринчи чорагида шаҳарда хорижий инвестиция асосида 407 та корхона ташкил этилганлигини қайд этди. Айни пайтда Германия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Украина ва Афғонистон инвесторлари ҳамкорликка қизиқиш билдираётганлигини қайд этиб, халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

    14.06.2020, 22:57   Изоҳ (0)   46159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 3943 нафарга етди

    14.06.2020, 22:17

    ДХХ Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган қарийб 1,5 кило опийни фош қилди

    14.06.2020, 21:37

    Тошкентда 19 та янги савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилади

    14.06.2020, 20:17

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги: Сардоба фожиасидан зарар кўрмаган ўнлаб фуқаролар 40 млн сўмлик сертификат талаб қилган

    14.06.2020, 18:53

    Президент Администрацияси таълим шўъбаси мудири халқ таълими вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланди

    14.06.2020, 18:15

    Андижонда фуқаро ИИБдаги қийноқдан сўнг вафот этгач, беш киши ишдан олинди, 19 киши жазоланди

    14.06.2020, 17:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.