Ҳар доим бир хил таом тайёрлашдан чарчаганлар учун қайлали чучвара айни муддао.

Фото: Getty Images

Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Тайёр тугилган чучваралар (уй шароитида доимгидек тайёрлаб олишингиз ҳам мумкин)
  • Пиёз — 2 дона
  • Сабзи — 1 дона
  • Туз, мурч
  • Саримсоқ пиёз
  • Сметана — 2 ош қошиқ
  • Томат пастаси — 2 ош қошиқ
  • Сув — 500 мл
  • Пишлоқ — 100 гр
  • Кўкатлар

Тайёрланиш жараёни:

  • Ўсимлик ёғи солинган товада пиёзни қовуринг.
  • Сабзи солиб аралаштиринг.
  • Томат пастаси, сметана, туз ва мурч солинг.
  • Сув солиб аралаштиринг.
  • Чучвараларни солинг.
  • Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ солинг.
  • Кўкат сепинг ва 20 дақиқа паст оловда димланг.
  • Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.